Қорақалпоқ болаларининг ардоқли шоири Холмурод Сафаров 1932-йилда Жомбой туманидаги Абад қишлоғида туғилган. 1952 йилда Нукус шаҳридаги педагогика олийгоҳининг филология факултетини тугатади.
Холмурод Сафаров болалар матбуотида ишлаш билан бирга, кичкинтойларга атаб шеърлар ёзади. Унинг “Ниҳол”, “Ёш уста”, “Ойга учиб борганда”, “Менинг кунларим”, “Олтин даврон”, “Табиатга саёҳат” каби ўттиздан ортиқ китоблари босилиб чиққан.
Х. Сафаров Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Бердақ номидаги Республика мукофотининг совриндори.
ҚАНОТЛИ МУШУК
Оқшом ҳам чўкиб,
Қоронғу тушиб.
Дарахтга қўнди
„Қанотли мушук“.
Кўзи думалоқ,
Нафармон — қизил.
Қирғийга ўхшаб,
Тирноғи узун.
Серҳадик, зийрак,
Юмшоқ парлари.
Тумшуғи кескир,
Боқар сар-сари.
Сичқон уясин,
Кузатар зийрак.
Оижага чаққон,
Ташланар тийрак.
Хук-ку, Хук-ку-хук
Қўшиғи, сози.
Овулни тутар,
Тунда овози.
„Қанотли мушук“,
Бу Укки демак.
Кўп бола билмас,
Асрамоқ керак.
Укки фойдали,
Сичқонни довлар.
Каламушни ҳам,
Қўймасдан овлар.
АНОР
Чайқалиб ўсар,
Боғимда анор.
Авжи пишганда,
Гулдайин ёнар.
Қаламча қилиб,
Ўстирган дадам,
Ўғитлар солган,
Ариқ бир қадам.
Қоиимда гўё
Зўр митти фонар.
Шарбатин ичиб,
Чанқогим қонар.
Дардга шифони,
Анордан топдим.
Қушдайин енгил,
Қуюндай чопдим.
Отамга раҳмат,
Барқ урар анор.
Ҳалол меҳнатнинг
Завқига қонар.
СОҒИНДИМ
Тонг саҳардан шақиллаган,
Ўрдак-ғозлар ғақиллаган,
Қурбақалар вақиллаган,
Оролимни согиндим.
Шовуллаган қамишларни,
Жийда буроқ — хуш исларни,
Учқур тулпор говмишларни,
Маролимни согиндим.
Пағалайга озиқ бўлган,
Оқ чорлоқдай нозик бўлган,
Дастурхондай ёзиқ бўлган,
Балиғимни соғиндим.
Бирикса қуш, бирикса эл,
Бир-бирига бўлади бел.
Сувлар, қочма, денгизга кел,
Тўлқинлами соғиндим.
САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
— Тил нимага берилган?
Қизлар билан болага.
— Тонгда салом айтгани
Ота билан онага.
Хафа бўлиб гоҳида,
Қовоғини уйганда,
Шу пайт ширин сўз керак,
Қалбига нур қуйганда.
— Қўл нимага берилган?
— Ерга дон-дун сочгани.
Эрта баҳор келганда,
Боғ жамолин очгани.
Турли ҳунар ўрганиб,
Турфа касбни билишга.
Йиқилганни турғазиб,
Савоб ишлар қилишга.
— Қулоқ нега берилган?
— Яхши гапни уқишга.
Ота билан онанинг
Сўзин ёдда тутишга.
Донолар насиҳатин,
Илиб олса қулоғинг.
Ишинг келиб ўнгидан,
Чопқир бўлар оёғинг.
— Ақл нега берилган?
— Ҳалол меҳнат қилгани,
Нафсга қул бўлмасдан,
Покликка интилгани.