Майрамхон Абилқосимова (Майрамкан Абылкасымова) – қирғиз шоираси, Қирғизистон халқ шоири (1980). 1936 йил 7 ноябрда Чуй вилоятининг Алмалуу қишлоғида туғилган. Қирғизистон аёллар педагогика институтини тамомлаган (1958).
Илк китоби 1961 йили “Кичкинтой дўстларга” номи билан чоп этилган. “Ҳайкал сўйлайди” (1962) поэмаси ва “Ишончим доим юракда” (1968) шеърий тўпламлари учун Ленин комсомоли мукофотига сазовор бўлган (1970). “Гуллар сув сўрайди” шеърий тўплами учун Тўқтағул Сотилғанов номидаги Қирғизистон давлат мукофотини олган (1984).
* * *
Болам, орадан гап ўтиб,
Иккимиз кўп ўтиндик
Ҳар хил ўй-хаёллар чулғаб
Сен қайғурдинг эркалай олмай
Олган эдинг дафтаринг булғаб…
Ачиқланиб,
Қўлингни синдираман дедим.
Ичимга тўлгандай кек.
Сен мунғайиб,
Бағри кенглигимга ишониб,
Қўрқмай. Ер тикладинг тек…
Кузатдим мактабингга,
Юрагим эзилса-да
Сир беришни кўрмади эп…
Сен эса кетавердинг ғалатироқ
Ортимдан онам келади деб.
Кечда кўришдик дарвозада
Сенда йўқ заррача қайғу-
Бу эрталабки ўйчан болами?..
Қучоқлашдик соғинишиб…
Эй, одамлар, она-бола каби…
Тоза… бўлсак қани…
* * *
Қийин бўлиб кўринди
сени йўқотиш,
Қайтгучи соғинчлар,
сафар шарафли.
Кўп бўлди кўзим тикиб
қарай бергум
Сен келар йўл томон, йўл тарафни.
Ишониб тушларимга фол очаман,
Ишинг ўнгдан келар,
дер зориққаним
Кўзга кўз кўринар онни
хаёл қилсам
Унутилар сени кутиб толиққаним…
Умрни чин соғинчлар тараб турар,
Соғинч кунда сенга
ўз туғин берар.
Яшаш –
ўшал байроқни баланд тутиш,
Ул туғ эса
чин яшашда давр сурар.
* * *
Ўтганлар тирикларга
ёрдам қилолмас,
Бўлгани тиригида бўлиб ўтди…
Тирикликда яхшилик қил одамларга,
Яхшилик яхшиман деб
яшнаб юрсин
Яхшилик йўқни йўқлаб
умр сурсин..
Суқлансин
биздан қолган қадамларга
А гар олтин кўтарсанг
елканг билар,
Пулингни билар қўлинг
унда тутсанг
Юрагингда бўлмаса
асл бойлик,
Ким ҳам сени эсларди
ўтиб кетсанг.
* * *
Севги, кўз ёш,
бош гангитган муҳаббат
Муқаддас, пок, тиниқ бир
бахтга ботиш.
Эслаганда буларни кўнгил яшарар,
Аччиқдир буларни
бир кун йўқотиш.
Сен ёндасан,
тўкис-тугал дунёим,
Сезим, тиклик,
эс-хуш билан ёнасан…
Мен севингум,
чунки ана ўшалар
Мўъжизага айлантирар
одам танасин.
Ширин соғинч эзганда юрак ёниб,
Бир ҳис билан ўзингни овутгайсан.
Шулар бўлса – арчанинг чўғи каби
Ҳеч қачон сен ўзингни совутмайсан.
* * *
Чизай дединг расмингни
Ясандим-да ўтирдим…
Бироқ сен куйлагимни
Чизибсан яшил тусда.
Мен ўйчан эдим, сен-чи
Чизибсан мени шодон,
Ўти бор қилиб кўзда
Аммо қандай англадинг,
Зимдан кўзим ёнганини
Олов дилнинг
Ва… кўзда севгимни
Қандай билдинг.
* * *
Чарчадим, дединг, ётдинг,
Уйқудасан, тикилиб ўлтираман.
Мен яна тун кузатаман.
Жуда оз кўришамиз…
Бўлмас ишни
Мен қандай бўлдираман….
Қора тун деразага суяниб турар
У эҳтимол мени уқар.
Эшитаман мен уни
Тақдирга кўра.
Билмоқ бўлсанг мобадо
Мен ўтказган кунларни,
Сен уни қора тундан
Тунда сўра.
* * *
Туманни туман деган яхшироқ…
Шеърни ёз ёки кулиб, ёки йиғлаб.
Сен сев, йўл тўс, деразамдан қара,
Дил жангин тўхтат, юрма қўлтиғлаб,
Тоққа чиқ, гул ҳидла, булоқ сувин ич
қоракни қора, деб, оқ деб оқни
Ёмғирда қол, дирдира, терла яна.
Ҳеч қачон хафаликда дема кулдим,
Сезади ёлғон гапни бошқа тана….
Қорани қора де, оқ ле оқни,
Ҳёётнинг шу туйғуда
толе-бахти!
* * *
Ўтганлардан тузилган
парад ўтаётир…
…Эй, яшил рўмолли қиз,
Сен нима учун ўлгансан,
ёп-ёш туриб?!
Тоғ гулин тўлиқ ўпмасдан?..
Эй, аёл, тўхтанг-чи!
Юрагим ҳаприқиб кетди-
Менинг онамга ўхшайсиз…
Мен онанинг ҳидига ҳуморман,
мен онамга эркаламай қолганман.
Онанинг иссиқ қўли,
Тилло қўли,
силай олмай қолга чаккамни…
ростдан тўхтанг!
сиз онамсиз шекилли!
Тиригидай сезимимни қўзғадинг,
бироқ…бироқ
олисмиди оралик,
негадир руҳимга руҳ қуймайсиз…
олисларга кетиб, йўқдамаган,
гоҳ тушимга кирадиган
дўстга ўхшайсиз…
* * *
Ўйланмасин деб менга дори ичирдинг,
Мен эса ўйланмасдан юролмайман.
Сен менга ухласин деб дори бердинг,
Мен ухласам бу дунё кўролмайман.
Қайғурмасин депсан кўп, дори берма,
Нетайин қайғу бити, тез-тез чақар…
О, духтир, кўп овора бўлаверма,
Менга шундай яшамоқ обдон ёқар,
Мен шундай яралганман, ҳеч толмайман.
Мана шундай яшамасам яшолмайман
Усмон Темур таржималари
БИР СЕН УЧУН
Урилдимда,
Уриндимда, озайдим,
Улғайдимда,
Юрагимдан тозардим.
У шиддаткор
Дарёлардек тўкилиб,
Уймаландим,
Ич-ичимдан яшардим.
Синдим, битдим,
Оқсоқлаб юрдим,
Миш-миш ичра
Муздай эридим.
Лек, Ватанни
Ёшлигимдай ардоқлаб,
Сафарларда
Товон бўлиб ярадим.
Озод бўлдинг,
Бешикдошим, жигарим.
Тирикликдан
Бўлмас энди қайтарим.
Бир қаро кун
Мақсадингдан қайтмасанг,
Бир сен учун,
Оқса майли, қонларим.
ДОИМ
Сени доим омон кўрсам дейман, мен,
Боягидек ҳилпираган рўмолда.
Сўзлай дейман, ўнглолмайман сўзимни,
Беморга сўз топмоқ қийин бу ҳолда.
Ёз кечикмай келар деган умид бор,
Учрашамиз энг биринчи тор билан,
Кўксимизда анча-мунча тилак бор,
Босмоқ учун уни номус, ор билан.
КЎРГИЛИК
Ўрнин бузиб кетган экан тош қулаб,
Кўз очибди ўшал ердан оқ булоқ,
Ўрни тўлмас дунёдайин кўриниб,
Тумрайганча қолар йўлда ҳар ботқоқ.
Булут тўхтаб, туман тўхтаб, кеч тушиб,
Улар энди келмай қолган кўринар.
Оқ қайинни йиғиштириб токчага,
Яхшиликдан ёмонликлар кўп бўлар.
Қайси элнинг аёллари бепарво,
Момоларнинг этагидан тутмаса.
Ўшал элнинг эрига қўйгин айбни,
Бу мусибат жон-жонингга ўтмасдан.
Қирғиз тилидан Шаҳриёр таржимаси