Зиёдхон Будоқ (Ziyadxan Budaq) – Будоқов Зиёдхон Қурбон ўғли 1957 йил 20 февралда Гуржистон республикасининг Болнист районининг Капанак қишлоғида туғилган. Баку давлат университетининг тарих факультетини битирган.
Илк шеъри 1972 йил “Ғалаба байроғи” газетасида чоп этилган. Ҳозиргача 11 та китоби нашр этилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси. “Қизил қалам”, “Огаз” мукофотлари соҳиби.
ЯРАШДИ
Ширин бўлди ўтган умр ҳар они,
Илк ишонччим сўнг гумонга ярашди.
Хотирадир энди жойи, макони,
Руҳга дўнди, дин-имонга ярашди.
Пардаланди, созии устда сўз бўлди,
Севги бизга боқиш бўлди, кўз бўлди.
Ишқим кпби ёнди – ёнди, кўз бўлди
Ичимдаги бир тўфонга ярашди.
Ҳар ёғини бой берганча селларга,
Бош эгмади, бош келмади елларга.
Омад деди ўтиб-кетган йилларга,
Меъзон бўлди, сақ – саҳмонга ярашди.
Оқшомимдан сабоҳимга йўл очди,
Комилликка қучоқ очди, қўл очди.
Сўз устида дастурхони бол очди,
Бисмиллоҳга, ал- раҳмонга ярашди.
Шарбат билдим, баҳрасини, барини,
Борлиғимга зийнат этдим борини.
Бошга экдим қалаэ отли ёрини,
Бутоғ бўлди, Зиёдхонга ярашди.
ИЗЛАМА МАНИ
Санинг толейингга айтилган қасам,
Кўпдандир умримда бўронни қучсам.
Ўзингда ҳасратман, кўзингда яшаб,
Қоида билмайман кўзлама мани.
Сани овутмоққа сўзим қолмаган,
Совуган ўчоғим, кўзим қолмаган.
Унсизликка тоқат, юзим қолмаган,
Қоида билмадим, кўзламa мани.
Бу ҳам бир толедир, бу ҳам бир бахтдир,
Умрим булутланди, музларим тахтдир,
Фалакнинг юзида бир юлдуз тақдир,
Қоида билмайман, излама мани.
Сан нола қиласан мендан хабарсиз,
Кезиб тўлолмайсан кенгдан хабарсиз,
Бошимни бургувчи жондан хабарсиз,
Қоида билмайман, ўйлама мани.
Дунёга сиғмайди дардим, озорим,
Бошқа бир оламга кетган гузорим,
Боқма ки, кўнгилдир менинг мозорим.
Қоида билмайман, излама мани.
На дейин, ўзгарур замоннинг ўзи,
На сан гуноҳкорсан, на менман тузук,
Сан Аллоҳ, йўлларда кўр қилма кўзни,
Қоида билмайман, излама мани.
ҒАЗАЛ
Ишққа гирифтор бўлган аччиқ рўзғор ўлдирди,
Замон ўзи толе қурди этди шикор ўлдирди.
Ваъдалари ёлғон экан, бир висолнинг йўлида,
Парвонани шам ёндирди, булбулни хор ўлдирди.
Гул бўлмади ғунча умри, хазон ликка яралди,
Ҳар ошиқнинг ўз севгани нозли нигор ўлдирди.
Ғамни ўзга яқин тутиб, кўп адашдинг, сан дема,
Бир ҳижронга асир этди қилиб бемор ўлдирди.
Биёбонни ҳамдам билди ёлғиз эмас чўлларда,
Ошиғи–Мажнунни фақат, дарди- ғубор ўлдирди.
Оҳу- фиғон тингламоққа сабри кенгдир дунёнинг,
Дард ичида йиғлаганни нолайи- зор ўлдирди.
Уммон бўлди ишқ наҳрида Зиёдхоннинг ҳавоси,
Ғофил калқон тўфон киби уни бир дилдор ўлдирди.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси