Зайнаб Дарбандли (Zeynəb Dərbəndli) 1970 йилда Дарбандда туғилган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шоира, қўшиқчи. Қатор китоблари озар ва рус тилларида чоп этилган.
БУ ФОНИЙ ДУНЁ
Кўнглим синиқ тошдир,
Юрагим дарё.
Ҳаммадан қолади;
Бу фоний дунё.
Агар истасангки;
Ёдда қоласан.
Муҳтожларни кўрсанг,
Ёрдам бер инсон.
Қўй отинг ҳар замон,
Адашда қолсин.
Яхшини инсонлар;
Ёдига солсин.
Вақт келар ўзинг ҳам,
Бир кун айтасан.
Дарбандли Зайнабга;
Бу сўзга эҳсон.
ДАРБАНД
Улуғ шаҳар манинг отим,
Ҳеч вақт бузилмаган онтим,
Тарихингга суянганим,
Доимо порлаган Дарбанд,
Ҳамиша мард таян Дарбанд.
Умидимсан, юрагимсан,
Кўкси баланд тарзимсан,
Санла фаҳр этарман ман,
Мани мандек туйган Дарбанд,
Ҳамиша мард суйган Дарбанд.
Ман гавдангман, сан бошимсан,
Ман юзингман, сан қошимсан,
Унутилмас ёддошимсан,
Ётаверма, уйғон Дарбанд,
Мардликларга чулғон Дарбанд.
Ҳар тошингда бир тарих бор,
Тўрт тарафинг хундир ҳазор,
Безакли зўр дарвозанг бор,
Ҳаммани мот қилган Дарбанд,
Ҳаммани мард билган Дарбанд
Шайтон тутмас қўлларингни,
Қурбон бердинг минг ерингни,
Жангларини, ҳунарини,
Тарихдан ташиган Дарбанд,
Ҳамиша мард бўлган Дарбанд.
Кўрган дейди, ажаб ердир,
Минг жаҳонга баробардир,
Ҳар келган келиб-кетарди,
Ўлмасликнинг номи Дарбанд,
Мардликларнинг шони Дарбанд.
Зайнаб сени Онам дейди,
Номингга ҳам бошин эгди,
Ёзган шеъри тош, тошдайин,
Бу ҳар касга аён Дарбанд,
Ҳамиша мард деган Дарбанд.
ОНАСИЗ ЕТИММАН
Ҳолимга ёнганим, йиғлаганим йўқ,
Ярам жуда чуқур, боғлаганим йўқ,
Мендан оғирига доғлаганим йўқ,
Онасиз етимман, етим шоирман.
Юрагим танҳодир, кула олмасман,
Онам нега кетди, била олмасман,
Ҳамонки, ўзимга кела билмасман,
Онасиз етимман, етим шоирман.
Дардим ичимдадир, ёлғиз ташийман,
Оллоҳ дер ўзинг чек, ташийман,
Дунёга келгандан юк ташийман,
Онасиз етимман, етим шоирман.
Отамдан айрилдим гўдак ёшимда,
У кундан дунёнинг дарди бошимда,
Менга фарқи йўқдир, ёзим, қишимда,
Онасиз етимман, етим шоирман.
Зайнабман, дардларим бошимдан ошган,
Ичимда инжиқ бир ҳислар тутошган,
Баъзан кўзларимда, денгизлар тошган,
Онасиз етимман, етим шоирман.
ҚАЙТАРИНГ МАНГА ШУШАМНИ
Тоғларимни дард-ғам олиб,
Ёғий унда маскан солиб,
Душман топтовида қолиб,
Қайтаринг манга Шушамни!
Қон тўкилур у той, бу той,
Ўтди неча йил неча ой,
Соғинчим улғаяр ҳар ой,
Қайтаринг манга Шушамни.
Нотавоним азоб чекур,
Ҳастхратиғкўз ёш тўкир,
Истамайман бундай умр,
Қайтаринг манга Шушамни!
Иккича йил кўрган Аҳмад,
У жаннатга қилиб ҳасад,
Ёлворади ё Мадад,
Қайтаринг манга Шушамни!
Дунё узра жаннат юртим,
Санинла минг хаёл сурдим,
Эй давлатим, шонли ўрдам,
Қайтаринг манга Шушамни!
Ватаним Шушасиз йиғлар,
Сарғайиб оқ гулли боғлар,
Оқ рўмоли қонли тоғлар,
Қайтаринг манга Шушамни.
Хон ели фиғон айлаюр,
Сийнамни ҳасрат тейлаюр,
Биздан интиқом кўзлаюр,
Қайтаринг манга Шушамни!
Қайтаринг у тоғларимни,
Ширин, гўзал чоғларимни,
Озод этинг Жабборимни,
Қайтаринг манга Шушамни.
Қани хон Иброҳимхалил,
Душманин айласин забун,
Ўтибдир йигирма тўрт йил,
Қайтаринг манга Шушани!
Шуша маним юрагимдир,
Олтин жаннат бешигимдир.
Борим, йўғим, ҳар шейимдир,
Қайтаринг манга Шушамни!
Қорабоғнинг шоҳ асари,
Ватанимнинг жаннат ери,
Бу дунёнинг лали, зари,
Қайтаринг манга Шушамни!
Ватанда Ватансизман ман,
Санингсиз кафансизман ман,
Шушамсиз ўзимсизман ман,
Қайтаринг манга Шушамни!
Яшасам ҳам оч ёки тўқ,
Сиқсин сийнамдан қонли ўқ,
Бу дунёда овози йўқ,
Қайткринг манга Шушамни!
Зайнабман, юрагим удир,
Булоқларим қонли сувдир,
Оллоҳим бир орзум шудир,
Қайтаринг манга Шушамни!
Дилбар Ҳайдарова таржимаси