Судоба Ереванли (1962)

Судоба Ереванли (Südabə İrəvanlı) 1962 йил 7 январда Арманистоннинг Калинино туманида туғилган. “Ошиқ пари инжалари” клуби иштирокчиси. Қатор китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Қизил қалам” мукофоти совриндори.

ТОҒЛАР

Юрагимда қанча дардим,
Олди қатор -қатор тоғлар.
Кўз ёшимга ювилмасин,
Аҳим сени тутр тоғлар.

Сўлдириб ишқнинг боғини,
Кетиб бермай сўроғини.
Сийнамдаги бор доғини,
Юрагимдан юлгин тоғлар.

Фврҳод умри битган ерга,
Мвжнун кетиб етган ерга.
Хон Карами ўтган ерга,
Обор мани, обор тоғлар.

Судобаман, бу чоғингда,
Ёндим ҳасрат ўчоғида.
Ўксик кўнглим қучоғида,
Ўсиб ётар баланд тоғлар.

КЕТ

Сан манга зулм айладинг, оҳим аршга етди кет,
Дардан пинҳон йиғладим, энди ҳолим ёмондир, кет.

Чорасиз хастанг бўлдим, боқмадинг аҳволима,
Дўнма кел бир дам кел, кўзимда ёш уммондир кет.

Таланди кўнгил уйи, сўлибди гулшаним тамом,
Ботиб ишқинг дунёси, боғ-бўстоним хазондир, кет.

Эй, энди бепарвойим, ағёрни кулдирдинг манга,
Дил уйим вайрон энди, дунё менга қоронғи, кет.

Кечалар шубҳа каби оҳ чекаман, инграгайман,
У таро қизи сани маст этган на замондир, кет.

Сан кетган кун ўлмишам, ишқингга мозордир сийнам,
Судобанинг кўз ёши яноғинда гирёндир, кет.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси