Мойил Осимон (1961)

Мойил Ҳасан ўғли Меммедли (Mayıl Məmmədli Həsən oğlu – Mayıl Asiman) 1961 йилда Тафтар районида Ереванли қишлоғида туғилган. Озарбайжон давлат санъат институтини тамомлаган. Шеърлари Евросиё шоирлари антологиясида чоп этилган. “Ишқим” номли шеърий китоби чоп этилган.

ДУНЁ

Тушади бошимга, қабирга қадар,
Ёмон бир ўт қўйдинг, ичимга дунё!
Тикилган либос ҳам сиғмас эгнимга,
Солдинг тўғри келмас бичимга дунё!

Балки бир амалми, шуҳрат бердингми,
Тузалмас ярамга шавқат бердингми?!
Йўқса давлат бериб, шарбат бердингми,
Қурт солдинг “беш қўтир ҳолимга” дунё!

Бирда йўлларимда ҳаққим қодибдир,
Санга айтилмаган заққум қолибдир,
Боқдинг ҳақоратдай, “ҳеч” имга дунё!

Солганинг сеҳрда, сирда куларсан,
Тузумнинг қолдиғи ерда куларсан,
Сўнгра соққа чекиб, бунда куларсан.
Кўчганда қарачи кўчимга дунё!

Арзон тарифингдан кўпи ёлланиб,
Муҳаббат озорда турар солланиб.
“Тирилиб” тишлардим, билсам ёлланиб –
Келурсан ёдимга, ачинма дунё!

БЎЛГАНДА

Истар яхши бўлсин, истар пуч бўлсин,
Одам комиллашар ўзи бўлганда.
Сани ҳам қиздирар, ўзи ҳам қизир,
Кўксингда бир бутун кўзи бўлганда.

Юрак бир борлиқдир, кўздан сув ичар,
Йиллар бир бичувчи, турмадан бичар.
Инсон кўчганда ҳам, охирдакўчар,
Бўйланиб, боқмоққа изи бўлганда.

Хўроз севилмади тожи бўлса ҳам,
Жон қардоши сингил – божи бўлса ҳам.
Таламоқдан қўрқма, аччиқ бўлса ҳам,
Тилингда дил каби тўзим бўлганда.

Кўрсанг- ўзингни ҳам кўрмоқ гўзалдир,
Эгилмас умр- кун сурмак гўзалдир,
Баъзан ҳаётда ҳаи севмак гўзалдир.
Агар севгилингда тўзим бўлганда.

Ирода кўраман, темирдан баҳо,
Шоҳинг ҳам бергани амрдан баҳо.
Бир исм танийман, умрдан баҳо,
Муҳаббат эл ичра ўзи бўлганда.

* * *

Сени гўзалим дейман, кулишларинг болдансин,
Сени севгилим дейин, ёноқларинг оллансин.

Сени ҳаётим дейин, ошиб- тошсин сўзларинг,
Сенитолейим дейин, ъниб кетсин кўзларинг.

Олсин даврага мени кулишингнинг сеҳрини,
Севиб азизласин қўй навосознинг меҳрини.

Ширин-шакар сўзингдан келар меҳр ёғдуси,
Ёндириб кел ёқмасин кўзларингнинг оташи.

Севги эҳтиёжидан, тутилдим ишқ ўтига,
Ошиқ бўлдим, бурилиб, сан отли бир хотинга.

Яшаймиз умримизни туғма, азизлар каби,
Тенг туғилиб, тенг ўлиб хушбахт эгизлар каби.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси