Камола Оғаева (1939-2021)

Озарбайжоннинг таниқли шоираси Камола Оғаева (Kəmalə Ağayeva Ağa qızı) Нахчивон шаҳрида туғилган. Гўзал шеърлар билан бирга 18 та драма асарини яратган. 22 шеърий китоби босилган. 200 дан ортиқ пубицистик асарлари чоп этилган.
Бокуда яшаб ижод этган шоира Озарбайжон инжа санъатида хизмат кўрсатган маданият ходими эди. У 2019 йилда вафот этди.

ОЛҚИШ

Кундан-кунга гўзаллашган Бакумиз,
Гуллайверар, бўлар гулшан Бакумиз.

Гўзал Бакумизнинг ҳайрониман ман,
Унга безак берган қўлларга олқиш.
Гуллар ҳам очилиб айлади гулшан,
Чечакларгағолқиш, гулларга олқиш.

Ҳазорим ойнадир гул жамолингга,
Севинар юрагим ҳар висолингга.
Қизил юлдузингга, зар ҳилолингга,
Байроқлар қолдиран қўлларга олқиш.

Нурлидир йўллари-йўллар ичинда,
Гўзалдир сўнаси кўллар ичинда,
Азиздир раҳбари эллар ичинда,
Уни васф айлаган дилларга олқиш.

Қучар ватанимни сўзила кўнглим,
Фахр этар юртимнинг ўзила кўнглим,
Кўрур ҳақ йўлини кўзила кўнглим,
Тонгларга элтувчи йўлларга олқиш!

ЭЙ ДЎСТ

Эй, дўст қирма бир кимсани,
Кўнгил олмоқ осон эмас.
Саҳоватли бўл айла ки,
Ҳар берганинг эҳсон эмас.

Элга йиғлаб, элга кулки,
Бўлсин баробар бу бўлки,
Бир бор, эй дўст, буни билки,
Ҳар кўз ёши найсон эмас.

Сен ҳар гулни дасталама,
Ағёрингга қасд айлама,
Сен ҳар касни дўст айлама,
Ҳар кўрганинг инсон эмас!

ХАЁЛ БЎЛДИ

Мен исмини сўйламайман,
У бор экан хаёл бўлди.
Юрагимни ёқди бу ғам,
Умр ярим малол бўлди.

Кетди бир бор тўнмаяжак,
Бу ёнишлар сўнмаяжак,
Кўнгил усиз тинмаяжак,
Сокин яна, у лол бўлди.

Энди йўқман ғам ичида,
Ҳеч алам йўқ ғам ичида,
Уни асрайман ичимда,
Санайман ки, висол бўлди.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси