Инқилоб Исоқ ўғли Ризаев (İnqilab İsaq oğlu Rzayev) 1953 йил 31 майда Озарбойжоннинг Тошкесган районида туғилган. Шоирнинг қатор шеърий китоблари нашр этилган. У Озарбайжон Ёзувчилар ва Журналистлар бирлиги аъзосидир. Асарлари Президент ва халқаро Расул Ризо мукомотига сазовор бўлган.
ЁЛҒОН ТАНИШМАСМИЗ
Ўзгалар ёнида нима ишинг бор,
Билмайман не дейди истагим сенга.
Нега қарашимдан топасан обор,
Шубҳалар ўлдирар не дейин сенга?
Сўзимдан танишлар тили лол эмиш,
Бахтимга жавоби кўп савол бўлмиш.
Бу хаёл дунёси турфа хол бўлмиш,
Чора сўрамасми тилагим сенга?
Кўнгиз вайрон бўлур ғашга тушганда,
Ҳижроннинг ёғи пастда тушганда,
Юпанар қисмат ҳам пастга тушганда,
Не дейин фалагим, малагим, сенга?
Бу сенсан тақдирган ёзилган бута,
Йўлларда борамиз, қўл-қўлдан тутар,
Кўзимни кўзингга тутдим сукутда,
Сўзим ёлғон эмас, юрагим сенга.
ШУША КОДИ
Ичимдаги сукутнинг,
Тинмай ёндирар ўти.
Янгилар яраларим,
Дилда Шушанинг ўти.
Булутларнинг дардидан,
Қанча хабар олдим мен.
Ожизлигим осилар,
Телефон дастагидан.
– Алло, Чидир тузукми?
Хабар йўқ ундан яна.
Нега чиқмас сасимиз,
Ажнабий кодларида.
На баҳори билинар,
На кузи, надир қиши.
Телеграф қанотлари,
Тўкаётир кўз ёши.
Ичимдаги сукутнинг,
Мани ёндирган ўти.
Ман ҳам жимлик жавоби,
Ман ҳам Шушанинг коди.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси