Гулли Элдор қизи (Güllü Eldar qızı Alıyeva) 1969 йил 13 июлда Озарбайжоннинг Қазах туманида туғилган. Шоира, публицист, журналист. “Марварид Дилбози поэзия мажлиси” раҳбари. “Ошиқ пари мажлиси” раиси муовини. Бокуда яшаб ижод қилади. 2017 йилда унинг “Ошиқ пари инжалари” номли китоби ўзбек тилида нашр этилган.
ОЗАРБАЙЖОН
Сени севдим жоним қадар,
Сандан айро умрим хатар,
Сансан ватан, сансан қадар
Озарбайжон!
Сан бир чаман, қалбинг чечак,
Бағринг жаннат, бу хакикат!
Омрим кулар буни кўргач,
Озарбайжон!
Шонингла гулшан бўламан,
Сунбулингда ох ўламан,
Сан билан ман ман бўламан,
Озарбайжон!
Оразим сан, кўрорим сан,
Бу дунёда сўрорим сан,
Зиёратим Пирим сансан,
Озарбайжон!
Сан маводо чалар созим,
Дунёдаги бир муродим,
Тангридан халол ниёзим,
Озарбайжон!
Сан томирда қайнар қоним,
Азал юртим, сўнг маконим,
Она замин, кенг осмоним,
Озарбайжон!
Қишу ёзим, навбахорсан,
Бахтиёрдан, бахтиёрсан,
Бу дунё тургунча борсан,
Озарбайжон, Озарбайжон!
ХАБАРИНГ БОРМИ?
Мани мандан олиб кетган
Ҳолимдан хабаринг борми?
Ташвишинг қўй, унда қолсин,
Ҳолимдан хабаринг борми?
Фикри-зикрим хўб талашиб,
Хушим кетиб, ақлим шошиб,
Куним, ойимга қоришиб,
Элимдан хабаринг борми?
Бу на ҳолдир, бу на талаш,
Англадим кун, қорайса қош,
Кўзларимда қотган бу ёш,
Золимдан хабаринг борми?
Сенга мужда келтирмишам,
Ўз юкимни кўтармишам,
Чиғириқдан ўтказмишам,
Йўлимдан хабаринг борми?
Гулли, умри хатар дедим,
Таландим-эй, ҳей таландим,
Ҳеч биладим неча ёндим,
Қулингдан хабаринг борми?
ОНА
Жаннат асли оналарнинг пойида,
Бу пайғамбар сўзи дилларга тушган.
Жахон эврилади она пайида,
Дунё оналарнинг пойини кучган.
Бу ёруғ жаҳонда оналар борки,
Улар дарс берарлар яхшиликлардан.
Ер юзида бир она қолса ҳамки,
Йўл бошлайди фақат яхшилик томон.
Ҳар онанинг меҳри буюк бир асар,
Дилларни фатх этар, юракдан кечар,
Унинг дуолари бўлмаса агар,
Дунёни маҳв этар фалокат ахир.
Оналар меҳрибон, меҳрга хондир.
Оламни ўзини сеҳрига солар.
Оналар шоирдир, ёки бастакор,
Ёқимли сўзларни наводай чалар.
Олис йўллар босай, зиёрат учун,
Покиза онанинг нур, зиёсиман.
Истагим юз бора ибодат учун,
Онага бош эгдим, тўтиёсиман.
КЎНГЛИМ
Гох севинчдан, гох шодликдан,
Гохи ғамдан тўлар кўнглим.
Кўкланибди ўз кўкини,
Ўз созини чалар кўнглим.
Азал кўнгил майли хақда,
Хуш орзуда хуш ахлоқда.
Тилакларим гул варақда,
Хаёлларга толар кўнглим.
Осмонимни булут босса,
Юрагини сукут босса,
Хотиримдан ўчар бўлса,
Бир гул каби сўлар кўнглим.
Тангридандир сенга бу ҳол,
Толеингда на хуш иқбол.
Гулли дейди: қола қол, қол,
Гар қолмасанг, нолир кўнглим.
БУРЧАЛИДАДИР
Мандан инжимасин, қўй инжа дерман,
Дардимни дармони, Бурчалидадир.
Отали кунларим у хуш манзарам,
Умрим гул замони Бурчалидадир.
Шўх сасим инжадир, гул сасим унда,
Ҳунарим инжадир, хавасим унда,
Ҳаётим инжадир, нафасим унда,
Туйғунинг хуш они, Бурчалидадир.
Мен унда кўз очдим, ҳар ённи кўрдим,
Сандаки илк даъфа дунёни кўрдим,
Шоир Дунёмали, Алханни кўрдим,
Туркнинг ўз осмони Бурчалидадир.
Саодат Бутадек ичра боғи бор,
Шанки, сийнасида сир булоғи бор,
Созин Нарғилатган ўзин сози бор,
Дур гавҳар макони Бурчалидадир.
У ерда бир қоши қаро яшайди,
Ўз борим яшайди, байрам яшайди,
Нурхоним яшайди, Зухром яшайди,
Умримнинг достони Бурчалидадир.
Сўзига боғландим созини севдим,
Руҳимнинг суйгани ёзини севдим,
Отини, додини, ўзини севдим,
Гуллининг иймони Бурчалидадир.
ЗЕЛИМХОН
Озарбайжон халқ шоири Зелимхон Ёқубга
Сўзин шоҳлигига бир чоғда боқдим,
Гоҳ сўлга бўйландим, гоҳ ўнгга боқдим.
Уфқда нур кўрдим узоққа боқдим,
У нурга бўялган Зелимхонийди.
Ўзи калимами, ўзи созмиди,
Фозиллар йўл солган бир овозмиди,
Шаънингга минг таъриф яна оз эди,
Чўққидан бўйлаган Зелимхонийди.
Ҳақдан сир келибди сўз ҳурматига,
Минганди шоирлик саман отига,
Чиққанди оламнинг етти қатига,
Оламга нур сочган Зелимхонийди.
Кечади ай, Гулли кўп-кўп фасллар,
Тарихга айланар эндиги йиллар,
Балли дейишади келар насллар,
Шоирлар ичида шуҳрат-шонлиги,
Қуёшдай порлаган Зелимхонмиди?..
ОШИҚ ПАРИ ИНЖАЛАРИ
Замонлардан оша келур,
Севгига чирмашиб келур,
Сойлар каби тошиб келур,
Ошиқ Пари инжалари.
Порлоқ эди унинг йўли,
Создир ўнгги, сўздир сўли,
Орзулари умид тўла,
Ошиқ Пари инжалари.
Жаннат каби кўз очибди,
Кўнгилларга из очибди,
Тилакларга сўз очибди,
Ошиқ Пари инжалари.
Юлдуз-юлдуз сайрашлари,
Ошиқ Паридан нишондир.
Элларга хуш армуғондир,
Ошиқ Пари инжалари.
Замонлардан ошиб келар,
Севгига чирмашиб келар,
Сойлар каби тошиб келар,
Ошиқ Пари инжалари.
Офариндир юрар йўли,
Создир сози, сўзда боли,
Орзулари умид тўла,
Ошиқ Пари инжалари.
Жаннатдайин кўз очибди,
Кўнгилларга из очибди.
Тилакларда сўз очибди,
Ошиқ пари инжалари.
Кўкда юлдуз порлаганда,
Ошиқ Паридан нишон-да,
Элларга хуш армуғонда,
Ошиқ Пари инжалари.
ЙИҒЛАМА ШАҲИД ОНАСИ
Сен бир шараф-шон ўстирдинг,
Тенги йўқ, тарлон ўстирдинг,
Ватанга қурбон ўстирдинг,
Йиғлама, шаҳид онаси.
Бош эгарман эл мардина,
Эгилмас йўқ, номардина,
У жон берди ўз юртина,
Йиғлама, шаҳид онаси.
Туйди ҳақнинг маъносини,
Қўйди қурбон хиносини,
У қўриди онасини,
Йиғлама, шаҳид онаси.
Хақдан келган нур у бизга,
Бахш айлади ҳур у бизга,
Бахш этди ғурур у бизга,
Йиғлама, шаҳид онаси.
Душманга кўп тўктирди қон,
Илхом олди байроғидан,
Сўнг нафаси, Озарбайжон,
Йиғлама, шаҳид онаси.
Гулли хаққа бўлма аёз,
Юрт берилмас, юрт бўлинмас,
Шаҳид бўлган валлаҳ ўлмас,
Йиғлама, шахид онаси.
МАНИ
Ман далли кўнглимни гулга боғларам,
Гуллар савдосига дўндиринг мани.
Мен ўша савдомни жонда сақларам,
Гулнинг армонида ёндиринг мани.
Манинг ғунча ишқим, гул мухаббатим,
Хар нафасда ахил дил мухаббатим.
Жонимдан жон олган сел муҳаббатим.
Дейсанки, солади селлара мани.
Қўй гулга суялсин Гуллининг ўзи,
Гулларин атрида гул очсин ўзи
Жонимда, қонимда гул ишқин ўзи,
Биламан ташлайди чўлларга мани.
ЖОНДАН ЎТАР
Иброҳим Илёсли шеърига назира.
Тангридан гул тилаклари,
Тиларман жондан ўтаро.
Йиғла десанг, йиғлаюрман,
Гуллар хам жондан ўтаро.
Ай, кўнглимнинг бахри-бори,
Сансиз умрим ярим, ярим.
Охим билан у боғларни,
Тиларман жондан ўтаро.
Ман бир созман, санда сими,
Сан савдомнинг кўки хими,
Айрилиқдан унинг каби,
Малоли жондан ўтаро.
Амр этасан хам амрингни,
Бажардим имраниб, имраниб,
Валлах умримнинг умрини,
Чаламан жондан ўтаро.
Фалак фармонимни,
Дардим учун дармонимни.
Жоним дейди ол жонимни,
ўларам жондан ўтаро,
Чап ёнидан бу дунёга,
Келарман жондан ўтаро.
Дилбар Ҳайдарова таржимаси