Фируза Маммадли (1940)

Фируза Маммадли (Firuzə Məmmədli) 1940 йилда Хочмаз туманининг Жанахир қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни тугатгач, Қуба шаҳар тиббиёт мактабида таҳсил олган (1963). Озарбайжон Педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини имтиёзли диплом билан тугатган (1964— 1968). Сўнгра Нахичеван автоном республикасининг педбилим юртида ишлади. 1990 йилдан бери Ҳозирги замон Озарбайжон тили кафедрасининг доценти ҳамда Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмасида Ҳамкорлар Қўмитасининг раисидир (1995). “Юсуф Вазир Чаманзаминлининг тарихий романларида тил ва услуб хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Адабий фаолиятини 1963 йилда Хачмаз туманининг “Дўстлик” газетасида чиққан кичик бир шеъри билан бошлаган. 60 дан ортиқ илмий, танқидий ва публицистик мақолалари ҳам эълон қилинган. “Кумуш томчи” (1972), “Йўлимга баҳор тушди” (1978), “Сенинг умринг” (1982), “Етуклик” (1989), “Бир қариш болалик” (1995), “Бадиий тилнинг эстетик манбалари” (1997), “Мени менда бўлган дунё” (1999), “Сайланган асарлар” I жилд (2002), “Сайланган асарлар” II жилд (2002) номли китоблари нашр этилган. Шунингдек, Горькийдан, Африка нақлларидан ва Г.Кублискидан таржималар қилган.

ҲАР КЕЧА COAT УЧДА

Ҳар кеча соат учда
Уйқум чекилар гўё.
Кечанинг кўзларига
Тушади шаклим гўё.
Очилар фикрларнинг
Эшиги тарақ-тарақ,
Кўчиб бориб Оразга
Кезинаман тоғма-тоғ.
Шунча чўққимда туриб
Лочинни шан* кўраман.
Руҳимни Калбажардан
Сакраб юрган кўраман.
Кўраман: Кўйча — маним,
Бурчали, Дарбанд — маним,
Ёғийдан халос бўлган
Не-не қишлоқ, кент — маним.
Ўз илк ҳолига қайтган
Бутун Озарбайжоним.
Аждодимнинг маскани
Буюк Озарбайжоним.
Бу хаёллар ичида
Шеърлар ёза оламан,
Ҳақиқатга хаёлдан
Хандақ қаза оламан.
Бу хандакда мен ҳужум
Дамин кутиб яшайман,
Али Бош Қўмондоннинг
Амрин кутиб яшайман.
________________
* Шан – шўх.

БЕШ МЕТР

Курагинг тоққа суянди,
Тилинг узанди беш метр.
Керагининг ярмини ютдим,
Қўлинг узайди беш метр.
Сиқдим кундалик имконимни,
Йўлим узанди беш метр.
Сўзимни ҳавода қолдирдим,
Қўлим узайди беш метр.
Қолдим томнинг пастроғида,
Зилим* узанди беш метр.
Умидимга қабр қаздим,
Ўлим узанди беш метр.
________________
* Зилим — эшик қўнғироғи.

Миразиз Аъзам таржимаси

БАҲОР

Кун – булут асири, ҳар ери тушкун,
Ёғар, гулларнинг чамани ёғур.
Кенгликлар Ер юзининг кўкати, ялпиз.
Кўкдан ер юзига самолар ёғур.

Ҳали юмиқлидир баҳор қўллари,
Қарғалар келмаган, этагида сув.
Наврўз қўнжларидан боғ атри келур,
Келур, кўзларингга баҳор уйқуси.

Инжулар тўкилар қор донасида,
Бинафшанинг лаби қучар тупроғин.
Чекинар қиш бобо ҳар донасида,
Билгилки, марварид сочар тупроққа.

Музлайди қорларга алданган чечак,
Бу сазойи кунда ноҳақлик эмас.
Эгнига қор кийиб, кулган табиат,
Апрель ҳазилидир, баҳорнинг эмас.

Гўзал жилваланур ошиқнино таби,
қўли узаярми соз атайиндан.
Очур боғчасини гўзал дала- туз,
Бинафша тўкилур ёз этагидан.

Сийнаси гупурган чамандан, чўлдан,
Чечак атри келар, ёз атри келар.

САҚЛАДИМ

“Қишлоғимиз” силсиласидан

Гумон мени маконимдан айирди,
Яна келиб оёғингга тўшандим.
Мен бу ерда излаганим топардим,
Наҳот оғрир ғарибимей, эй кандим.

Узоқлиги қанот очар устимга,
Яқинлиги кўзларимнинг ичидир.
Таниш – билиш , дўст, мусаҳиб, қани бош?
Юртим мени само – кўкка учирар.

Келишимга қайнамасми, қани ош?
Мансиз ўтар мажлислари, тўйлари.
Ирмоғига кўз ёшларим қуйилиб,
Бирга ичмас чойни яна ёддошим.

У тепалар менинг учун қурилиб,
Беш қаричлик қабр ери, бош тоши?
Унутмадим, бошим тошга урилиб,
Ҳаволарин сақлаганим, қуёшим.
Ҳавосини, нафасини қишлоқни,
Жигаримнинг бир четида сақладим.

ЙИЛЛАРИМ

Бирдам – бу жой нега тушмас ёдингга,
Варақладинг, умринг ўтган йилларни?!
Суйдинг, кечдинг, танлаб олдинг не яхши,
Эллигинчи, етмишинччи йилларни?!

Бу кечмишинг юрагингда бўлмаса,
Элга келган керагингда бўлмаса,
Тўнлик бўлиб, нонингда бўлмаса,
Нега кездинг ўтмишингни йилларин?!

Нима борки, ҳолпирадинг, эладинг,
Аччиғини ширинига жойладинг.
Бола эдим аллаладинг, беладинг,
Ўтган вақти, ўтмишингни ўйладинг.

Сўз келиши дединг буни, ранжима,
Ҳаволанма савашига, тинчингни.
От замоннинг сенга тушган кунжина,
Келишини, кетишини йилларни.

Карвон кетиб, изи қолган йўлларда,
Замон отда този қолиб йўлларда.
Қайтар ерда, кўзгу қолиб йўлларда,
Ғофилликка тушмоғини йилларнинг.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси