Алихон Зиё (Əlixan Ziya) 1946 йилда Бейлақан шаҳрида туғилган. Озарбайжон техника университетини тамомлаган. Озарбайжоннинг таниқли шоири, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, олим. Унинг қатор китоблари чоп этилган. Турли халқ тилларига таржима этилган.
ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИМАН
Миллатим, Давлатим ширин, жон, жон тилиман,
Ўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман.
Ширин-шакар набирамга алла айтиб, бу тилда,
Кўп келинлар, эрларини йўлга солиб бу тилда,
Йигитларим душманлардан қасос олиб, бу тилда,
Илмий сўзни, фалсафани, шеърни ёзган тилиман,
Сўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман…
Керак бўлур-ҳар билганим тўғри сўзла донишман,
Кўп матлаблар, кўп суҳбатлар, инжуларла танишман,
Ҳуч туганмас, мажлис-мажлис достонларин танишган,
Ҳам китоби -Дада Қўрқуд, ўғли Ўзан тилиман,
Ўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман…
Билсин олам, қадим-қадим достонларни ёзганин,
Номардларга ўзи boyda терин қуйи қозонда,
Куч оламан эронлардан, йигитлардан ёзганда,
Элим Ўғиз, кучим бирлик, асли Қозон тилиман,
Ўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман…
Бу дил кезиб қарич-қарич, аймоқ-аймоқ элатни,
Бу дилдадир Алп Арслон, Хизр Наби, эл оти,
Бу тилники билаксалар, ширин бўлмас баёти,
Оталарин-боболарин шода очган тилиман,
Ўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман…
Ўз тилимни ўзга тилдан юз бор юксак билмишам,
Асрлардан асрларга бир узун йўл келмишам,
Бу йўлларда гоҳи чарчаб, гоҳида тинчланмишам,
Ерим ўша, ёшим қўша, бой тили, хон тилиман,
Ўзи шакар, сўзи шакар – Озарбайжон тилиман…
Дилафрўз Акрам қизи таржимаси