Андреас Грифиус (1616-1664)

Андреас Грифиус (Andreas Gryphius; асл исми Андреас Грайф, Andreas Greif; 2 октябрь 1616, Глогау, Силезия — 16 июль 1664, Глогау, Силезия) — барокко даври немис шоири ва драматурги. XVII асрдаги энг машҳур немис сонет ёзувчиларидан бири.

БАРИ ЎТКИНЧИ…

Қаёққа қарама — бари ўткинчи.
Сен уй қураяпсан?! Бекор бу жонлар.
Шаҳарлар бир куни шудгор бўлади,
У ерда қўй боқиб юрар чўпонлар.

Воҳ, энг алвон гул ҳам сўлар бегумон,
Шовқин ҳаёт сўнги – сокин қабристон.
Мармар ҳам, темир ҳам охири тупроқ,
Бахтнинг кети фоже… Ҳамиша шундоқ!

Ўтади туш каби ғалаба, зафар:
Замоннинг кўзюмуқ ўйинларига
Қарши туролмайди нотавон инсон.

Дунё — чанг ва тупроқ, шамол сепган кул.
Ҳаммаси ўтади. Мен ҳам ўламан.
Қоришиб кетаман абадиятга?!

Карим Баҳриев таржимаси