Курт Фолч (1970)

Курт Фолч (Kurt Folch) – испан шоири.
Чилининг Валпараисо шаҳрида туғилган. Чили университетида таълим олган.
Premio Municipal de Poesía 2003 танлови ғолиби.

ТОНГ

Ёруғлик. Ғубор
оқаётиб
сайрайди

хиралик; денгиз ўтлари
қуёшнинг бурчакларида

дераза раҳларидан ўтиб
этиб келар у
сочларинггача

ҳашаротлар ини
тўзиб кетади
болишнниг устида.

ДEЯРЛИ УНУМСИЗ ТУПРОҚ

Сўнгсиз ёзнинг нақ ўртасида
деворнинг соясига
михланди. Сўнгра
кириб келди жимжитлик
аввал оғизга,
кейин қулоққа.
шундай давом этди
кунба-кун

ложувард осмоннинг
остида
битта томчисисиз
шамолнинг.

ОШИҚ-МАЪШУҚ

Қурбонликка сўйилган ҳайвон.

Аниқ, ҳаво қўнғироғи
жаранглади (тонг шамоли қўзғатди) – таваккалига
қайдларини кенгайтириб (руҳ шаҳарнинг)
токзорлар остида

хотимадан олдин келар маконда
ҳалокатга учраган саратон – :

Тушкунлик

қон чуқур жомларга тўлади
оқиб тушаверар ёнидан.

Юз

бошқалардан айри ювилган
ҳам қайтариб олинган кейин

мулойимгина

нурнинг кўлмаклари ўралар
лимон шохларининг оралиғида

худди яралмишдай.

Эргашган бир одатий издир:
бурда-бурда қилинг, ажратинг, сўнг енг.
Қолган-қутганлари итларнинг ризқи.

Аъзам Обидов таржимаси