Шин Кёнг-ним (신경림) “Қишлоқ деҳқонлари рақси” (1975), “Йўл” (1991) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Бир қатор миллий мукофотларга сазовор бўлган.
ҚАМИШ
Анчадан буён қамиш
йиғлар жимгина.
Тунлардан бир тун қамиш
танида титроқ туйди.
Ва бунга на ел, на ой нури эди айбдор.
Қамиш билмасди бироқ, бу тан титроғи
сассиз йиғи эканин
ҳамда
ҳаёт – аслида беун
ўз ҳолига йиғламоқлигин.
Рус тилидан Шермурод Субҳон таржимаси