Ко Ин (1933)

Шоир, носир ва драматург Ко Иннинг (고은) “Шимол ва Жануб” (2000), “Ўн минг­лаб инсон шажараси” (2010), “Пэктусан тоғлари” (1987–1991, 7 жилдли) сингари шеърий тўпламлари нашрдан чиққан, асарлари инглиз, немис, француз, испан, рус тилларига ўгирилган. Қатор миллий мукофотлар, халқаро “Олтин тож” (2014) мукофоти совриндори.

ШЕЪР

Кунлардан бир кун
мен уни меҳмон деб ўйладим.

Бошқа бир кун
соҳиб деб билдим уни.
Ҳа, айтгандай,
Ҳар қайси мўри
тутун чиқаришни истайди.

Бугун эса билмайман ким у
ёки нима?
Шеърми?!

Рус тилидан Шермурод Субҳон таржимаси