Закий Али (Zeki Ali) 1943 йили Кипрнинг Ларнака шаҳрида туғилган. Никосиа турк лицейини битирган. 1974 йили Канадага кўчган. У ерда ёзган асарларини “Йўлчи қуш” деб номлаган. Кипрга қайтганидан сўнг “Рўзғор қасидалари” (1994), “Замонсизлик” (2016) китоблари чоп этилган.
МУҲР
Ишқ муҳрин ўғирлаб олиб қочадир
ер остига ишқнинг чумолилари.
Ишқ оҳларин олиб учадир
Кўкюзининг ул терс юзига
Севгимизнинг қалдирғочлари.
Севишимиз тугаб-битаркан,
ҳеч бир нарса қолмас орқада.
Юрак ўйнаб, каттайтирамиз
янгидан оҳ-воҳларимизни,
урсак деб муҳрларимизни,
бўш саҳифа излай бошлармиз.
Чумолилар товушсиз кулар.
Қалдирғочлар биз билан бирга
бериладир ўйга, хотирга…
Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси