Уилсон Макдональд (1880-1967)

Уилсон Макдональд (Wilson MacDonald) — канада шоири. Канаданинг Онтарио штатида зиёли оилада туғилган. Отаси – шотландиялик руҳонийлардан, онаси – машшоқ, қўшиқчи бўлган, орган чалган. Унинг шеърларини Б. Шоу, Р. Тагор, А. Эйнштейнлар юксак баҳолаган. Шеърлари кўплаб тилларга таржима қилинган.

ХАЛҚЛАРГА МУРОЖААТ

Дўстларим, бирлашайлик,
Бир бўлсин аҳд ва юрак.
Наҳот қиёматгача
жим қараб тураверсак?

Жиноятлар қуроли –
Бир уюм темир-терсак.
Зулм албатта йўқ бўлур,
Қўлларни қўлга берсак.

Дунёда ҳар гўшага
Кун нур тўксин пок, тоза.
Қизлар урушни қарғаб,
Энди очмасин аза.

Дўстларим, бирлашайлик,
Бир бўлсин аҳд ва юрак.
Наҳот қиёматгача
Жим қараб тураверсак.

Санъат Жавоҳир таржимаси