Жо Розенблатт (1933)

Жо Розенблатт (Joe Rosenblatt) — Замонавий Канада шеъриятидаги машҳур намояндалардан бири. Унинг шеърлари “Мушукка оид картон-қоғозлар”, “Лаззат боғи” китобларида чоп этилган. Шунингдек, у болаларга аталган китобларни, шоир дўстларининг тўпламларини ҳам ўзининг суратлари билан безаган.

* * *

Идрокимнинг ташландиқ боғида
ўргимчак тўрига кўз ёш тўкади.
ўтирар, ҳўнграйди
юзлаб очиққан
бинафшаранг кўзлар

чайқалиб ҳаворангни тақсимлаяпман,
моҳир ҳижронпарастлар билан
ёқимсиз қўшиқлар куйлаяпман мен.
осмон қоп-қора – биз эса изтиробларни
ёйиб қўйдик қуритиш учун.

Гўзал Бегим таржимаси