Вишванатҳ Прасад Тиварий (1940)

Вишванатҳ Прасад Тиварий – ҳинд шоири, эссенавий, адабий танқидчи.

БИЗЛАР ШУНАҚА ЭДИК

Буғдой наздида-ку эди номимиз, аммо
Бизлар лол туравердик.
Оқ тан кишилардан титрар эди қишлоқлар,
Бизлар лол туравердик.
Баҳри муҳитдан тўфон бостириб келди, бироқ
Бизлар лол туравердик.
Вулқон отилди устма-уст,
Бизлар лол туравердик.
Булутлар ёмғир эмас, олов ёғдирди яккаш,
Бизлар лол туравердик.
Жаллод қиндан қиличин суғурди,
Бизлар лол туравердик.
Бизлар қанақа одамлар эдик асти?
“Гапиравер, эркинсан”, деди, аммо
Бизлар лол қолавердик.

Ҳиндийчадан Амир Файзулла таржимаси