“ЮЗ ШEЪР” китобидан
* * *
“Кетган қайтади, хотин! Бас, ҳадеб йиғлайверма,
Қара, ранг йўқ юзингда!” – дедим ёримга дилгир.
Ўзининг ёшлигидан уялиб, ғамза ила
Шивирлади: ”Сен кетсанг, ўлиб қоламан, ахир!”
* * *
Ёш маъшуқа сафардан қайтиб келган эрининг
Эркалашига ташна хонага шошиб кириб,
“Чивинлар кўпайибди!” дея гўё билмасдан
Шамни ўчириб қўйди рўмолин силкиб туриб.
* * *
У шамни ўчирай деб пуфларди – шам ўчмасди,
Нилуфарлар отсаям – ўчмай: дилин ёқарди.
У пиқиллаб эрининг кўзига кафтин босди,
Эри бўлса жилмайиб унга тўймай боқарди.
Хуршид Даврон таржималари