Арагон Луи (Louis Aragon) — француз ёзувчиси ва жамоат арбоби. Ижодини шоир-сюрреалист сифатида бошлаган.
Туркум романлари «Мавжуд дунё» (1934—51) чиққан. Қаршилик ҳаракати иштирокчиси, қарашлари «Юракка қадалган пичоқ» шеърий тўплами (1941)да ва ҳикоялар тўплами («Французларнинг буюклиги ва тушкунлиги», 1945)да акс этган.
Тарихий роман — «Пасха арафасидаги ҳафта» (1958), роман — «Анри Матисс» (1971), «Театр-роман»(1957) асарлари муаллифи.
Partis-pris
Je danse au milieux de miracle
Mille soleils peints sur le sol
Mille amis Mille yeux ou monocles
M’illiminent de leurs regards
Pleurs du petrole sur la route
Sang perdu depuis les hangars
Je saute ainsi d’un jour a l’autre
Rond polychrome et plus joli
Qu’un paillasson de tir ou l’atre
Quand la flamme est couleur du vent
Vie o paisible automobile
Et le joyeux peril de courir au devant
Je brulerai du feu des phares
АВВАЛДАН ОЛИНГАН МУЛОҲАЗА
Ўйинга тушаман мў‘жиза аро
Ер устига чизиб минглаб қуёшни
Минг битта дўстларим – минг бир хил қароқ
Улар нигоҳидан ёритар аён
Йўл узра тўкилмиш ёқилғи ёши
Учоқ омборидан йўқотилган қон
Шу таҳлит ҳатлагум кейинги кунга
Турфа ранг айлана, нақадар гўзал
Нақ ўчоқ бошида милтиқдай турган
Ўт шамол рангига кирган бир маҳал
Ҳаёт оҳ оҳиста автомобил ҳам
Олдинда югурик қувончли хатар
Бағримга маёқлар ўти илашар.
Француз тилидан Аъзам Обидов таржимаси