Хожа Абдуллоҳ Ансорий (1006-1088)

Буюк сўфий, “Пири Ҳирот”, “Шайхул машойих”, “Шайхул Ислом” номлари билан машҳур бўлган аллома Абу Исмоил Абдуллоҳ Ансорий (عبد الله الأنصاري) 1006 йилда Ҳиротда дунёга келган. У машҳур сўфий Абул Ҳасан Ҳарақонийнинг шогирдидир. Абдуллоҳ Ансорий араб ва форс тилларида тасаввуфга оид давоми…

Зебуннисо (1639-1702)

Оташзабон шоира Зебуннисо (زیب‌النسا مخفی) 1639 йилда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида дунёга келган.У улуғ ўзбек шоири ва давлат арбоби Бобур мирзонинг чевараси Абузафар Муҳиддин Аврангзебнинг қизидир. Зебуннисо болалигида ўз даврининг таниқли олимларидан бўлмиш Муҳаммад Ашраф Исфаҳонийдан адабиёт,санъат,мусиқа ва бошқа дунёвий билимлардан давоми…

Фоний (1441-1501)

Маълумки, Алишер Навоий (علیشیر نوایی‎) нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Форс-тожик тилини унинг иккинчи она тили дейиш мумкин. Чунки у улуғ форс-тожик сўз санъаткорлари таъсирида форсий тилда ҳам қалам давоми…

Муҳаммад Иқбол (1873-1938)

Иқбол Муҳаммад (علامه محمد اقبال) (1877.22.2, Сиалкот — 1938.21.4, Лоҳур) — ҳинд шоири, файласуф. Урду ва форс тилларида ижод қилган. Сиалкот, Лоҳур коллежларида таълим олган. 1905—08 йилларда Англия ва Германия университетларида ўқиган. Илк шеър («Етим ноласи», 1899) ва достон («Ҳимолай», давоми…

Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103-1179)

Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (خواجه عبدالخالق غجدوانی) Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. У бошланғич таълимни Ғиждувонда олиб, 9 ёшидаёқ Қуръони каримни ёд билган, 10 ёшидан бошлаб дарвешларнинг зикр тушишларида фаол иштирок этган. Кейин давоми…

Адиб Собир Термизий (1078-1147)

Шаҳобиддин Собир ибн Исмоил Термизий (ادیب صابر ترمذی) 1078 йили Термиз шаҳрида таваллуд топган. Кенг ва чуқур билими туфайли Термизда расадхона бунёд этган ҳоким Абулқосим Али ибн Жаъфарнинг назарига тушиб, мазкур илм даргоҳида фаолият кўрсатади ва истеъдодли олим сифатида шуҳрат давоми…

Нажмиддин Кубро (1145-1221)

Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (نجم الدين الكبرى‎) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи давоми…

Убайдий (1487-1539)

Дашти Қипчоқдаги ўзбеклар давлатининг асосчиси Абулхайрхоннинг эвараси, Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Абдулғози Убайдулло Баҳодирхон (عبیدالله خان) XVI аср Мовароуннаҳр адабий-маданий ҳаётида катга ўрин тутган машҳур сиймолардан биридир. Тарихга, кўҳна меросга нисбатан ҳукм сурган бирёклама синфий муносабат туфайли узоқ йиллар давоми…

Сайидо Насафий (1637-1710)

Сайидо Насафий (тахаллуси; исми Миробид) (1637—Насаф — 1710) — шоир. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Тўқувчилик билан кун кечирган. Турди билан яқин дўст бўлган, унинг таъсирида ижоди камолга етган. Дастлаб асарларида аштархоний ҳукмдорларни мадҳ этган, уларга мадҳиялар ёзган. Лекин ижтимоий тенгсизлик, адолатсизликлар давоми…

Мушфиқий (1538-1588)

Абдураҳмон Мушфиқий (ابدوررحمآني موشفيقي) XVI асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган шоир. У 1538 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Ота-онасидан барвақт ажралган шоир дарбадарликда кун ўтказиб, ҳаётнинг барча азобу уқубатларини бошдан кечирган. Бухоролик бир ҳунарманд хизматида бўлиб, ўша инсоннинг марҳамати билан давоми…


Мақолалар мундарижаси