Александр Геров (1919-1997)

Александр Цветков Героев (15 май 1919, София — 22 декабрь, 1997 София) – болгар шоири, адиб ва журналист.

КУН

Кун сен билан тўлиқ — сенсан фитрати,
Шундайин улуғвор, поёнсиз бу кун.
Сен борки, бу чексиз куннинг фурсати
Лаҳзага айланар гўё мен учун.

Юлдузлар ёпинчиқ тўқишар тунга,
Самовот бағрида таратганча нур.
Ёр ёнимда бўлган кун учун сенга,
Эй абадий лаҳза, минг бор ташаккур!

Рус тилидан Гулноз Мўминова таржимаси