ИНСОН, ДАЛА, ТЕР ВА ҚОН
Юзтубан йиқилди одам қўлидан
Тортиб олишганда азиз ерини.
Бу унумдор ерни пўлат омочда
Ҳайдашди, экишди дон-жўхорини.
Сароб кўринади олдда сув бўлиб,
Қуп-қуруқ ер фақат хаёлга тўлар.
Куйганча қовжираб боради тупроқ,
Толиқди дарёлар, ирмоқлар, кўллар.
Донлар сочилади. Боғлар, пайкаллар.
Кечки пайт қўрага қўйлар бойланди.
Сувсиз, қақраб, катта далада одам
Терлари қоп-қора қонга айланди.
ЎТИНЧ
Ғаройиб – ажойиб дунёни
Шеъримга тўлдирай дея ўтиндим.
Баҳайбат яланғоч тана олдида
Қоннинг ҳиди кетди, ўлим чекинди.
Бу таниш сўзларга йўқдай тоқатим,
Озодлик туҳфа эт пўлатдай, ҳали –
Мукаммаллик йўқдир шамширда асло,
Ҳақиқий ҳаёт бер ўтли, долғали.
Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи