Кешав Маҳанта

МИНИНИНГ БАРГЛАРИ

Моҳир қўллар чаққондан-чаққон
Япроқларни узиб ташлади.
Қадди шамшод Мини кўзлари
Энг афсунгар тунга ўхшайди.

Қалби нозик баргдай титрайди,
Бу туйғуни неча-неча бор
Кўринмас қўл узиб юлқиди,
О, шафқатсиз, бераҳм, беор!

Гўзал Мини бойликни эмас,
Суйди еллар шивирлашини.
Фақат бир кун йўқотиб қўйди
Япроқларнинг шитирлашини.

Деди: «Чизманг, майли, қоматим.
Чизманг сочим, гавҳар тишларим.
Фақат менга қайтариб беринг,
Баргларимни, азиз тушларим!..»

Атрофига қаради маъюс,
Вужудини ёндирди соғинч.
Руҳи оташ, кўзларида нам.
Барг мисоли тўкилар ўтинч…

Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи