Мери Грейвит (Mary Gravitt) – Америка шоираси.
Филаделфиянинг Пенсилвания шаҳрида туғилган. У 1989 йилда Аёва университетига ўқишга киради. Мазкур даргоҳдаги таълим жараёни унга Халқаро Ёзувчилар Дастури билан яқиндан танишиш имконини берди. Дастур ва унинг ташкилотчилари ёрдамида Мерининг дунёқараши кенгайди ва ўзи учун жаҳон адабиётини ва дунё ёзувчиларини кашф этди. 1999 йилда унинг ҳаётида ажойиб ҳодиса юз берди, унда Саудия Арабистонига бориш имкони пайдо бўлди. Бу унинг хорижга илк сафари эди. Ушбу сафар унга кўп нарсаларни ўргатди, ижодий камолотида муҳим аҳамият касб этди.
Урушга сабабчи бўлган «Лител» шубҳаланмоқда
Уйдирмалар Қудратлилар фикру-зикрида: Фаллужа
Фаллужада
(Уруш – осойишталик: осойишталик – уруш)
Юваман қонга ботган бошимни –
(Уруш – осойишталик: осойишталик – уруш)
Ибодат қиламан кунда 5 маҳал
(Уруш – осойишталик: осойишталик – уруш)
Муҳтарам Зотлардан Жаброил ва Микоил ёрдамга келди –
У кунларнинг сўнгги қисмида – муросасиз йўлларимдан қайтармоқ учун.
(Уруш – осойишталик: осойишталик – уруш)
Синглим каби Қуддус –
Душманларим атрофимни ўрашни буюришди, Мени қамраб олиб, ҳар томондан келишди сиқиб – Мен ва Болаларимни ер билан битта қилмоқни исташди улар! Нотинчлик – мўл-кўл.
(Уруш – осойишталик: осойишталик – уруш)
Ассалому алайкум
Исмим – Фаллужа: Навуходназарнинг қизиман.
Қачонлардир Маликаси бўлган Ифритнинг –
Эй, тинчлик, хавфсизлик ва умидсизлик келтирувчи
Қудратлилар –
Менга боқинг –
Нима қилмоқдасиз, айтингиз, ахир,
Ҳайбатли инқироз яллиғи аро
Беҳудуд ва тақир –
Ёлғиз ва теп-текис қумликлар
Чўзилар йироқ –
Уруш – Тинчлик, Тинчлик – Уруш бўлган ўлкага.
Инглиз тилидан Аъзам Обидов таржимаси