Яшпал. Раққоса (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
XX аср ҳинд адабиётининг кўзга кўринган намояндаси Яшпал замонавий ҳиндий тилида энг кўп ва хўб асарлар ижод этган сўз устасидир.Яшпал 1903 йили Шарқий Панжобнинг Широзпур шаҳрида туғилган. Лаҳордаги Панжоб миллий коллежини тугатган. Миллий-озодлик ҳаракати қатнашчиси. 1932 йили сиёсий фаолияти учун қамоққа олинган. 1938 йилгача ҳибсда қолган.”Ёлғон ҳақиқат” (2 қисмли), “Амита”, “Ўртоқ дада”, “Ўртоқ фирқа”, “Раққоса” каби ўнлаб йирик романлар, пьесалар, ҳикоялар тўпламлари муаллифи. Бир неча марта Ҳиндистон ҳукуматининг олий даражадаги мукофотларига сазовор бўлган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Бир пайтлар Куллуга кетаётиб, олис тоғлар бағридан паноҳ топган Манди қишлоғига йўл-йўлакай қўниб ўтгандим. Қишлоқ томон кетаётиб йўл четида хаёлчан ўтирган тоғлик аёлга кўзим тушди. Унинг олдида, ерда ўрик тўла симтўр сават турарди. Тоғлиқлар одатига кўра, бу аёл ҳам ўз давоми…