Хван Сун Вон. Жала (ҳикоя)
Йигитча қизчани дарё бўйида илк бора кўргандаёқ уста Юннинг эвараси эканини билганди. Қизалоқ қирғоққа келиб, ҳар томонга сув сачратиб ўтирарди. Сеулда бундай дарёни кўрмаган-да! Мана неча кунки, шу аҳвол – мактабдан қайтадию, сув бўйига бориб олади. У бугун тош кўприкнинг давоми…


Хван Сун Вон 1915 йил 26 мартда ҳозирги Шимолий Кореянинг Тэдонг шаҳрида туғилган. Илк шеърлари ўрта мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ босилиб чиқади. Йигирма ёшидан бошлаб ҳикоялар ёзишга киришади. У Япониянинг нуфузли Васеда университетида таълим олади. Сўнгра Кореяга қайтиб 10 йил мактабда дарс беради. Оддий ўқитувчиликдан Жанубий Кореянинг Кёнгхи университети профессори даражасигача эришган адиб кейинчалик “Юлдуз билан ёнма-ён яшаб”, “Ҳаракатланадиган қалъа”, “Қуёш ва ой ёғдуси”, “Қияликдаги дарахтлар” каби романлар ёзади.