Хусрав Шоҳоний. Тушлик зиёфат (ҳикоя)
Нақ эрталабдан буён Насруллахон мен билан ўта хушмуомала эди. У бир неча бор ўтирган столимнинг тепасига келиб, сигарет билан сийлади, чой таклиф қилди… Кўпдан бери ўртамизда яқин ошначилик муносабатлари бор эди, пулдан қисилиб қолган чоғларимизда бир-биримизга қарз бериб турар, ойда давоми…


Эрон адабиётининг ёрқин намояндаларидан ҳисобланган Хусрав Шоҳоний (خسرو شاهانی) 1930 йилда Машҳадда туғилган. 1958 йилдан бошлаб Теҳронда чоп этиладиган “Равшан фикр”, “Қаҳқаҳа”, “Оқу қора” журналларида ҳикоялари босила бошлаган. “Қаҳқаҳа”нинг ҳар бир сонида Наматмол (кигиз босувчи) тахаллуси билан фельетонлари эълон қилинган. У ижтимоий-сиёсий, одоб-ахлоқ, маданият масалаларига кўпроқ эътиборини қаратган ва барча замонларда ҳажвчилар учун дастуриламал бўлган қарама-қаршилик, муболаға, шарж, карикатура, пародия сингари усуллардан унумли фойдаланган.