Харуки Мураками. Шамол қўшиғини тингла (роман)
«Мукаммал матн деганлари, аслида, йўқ нарса. Худди буткул умидсизлик бўлмаганидек». Буни менга талабалигимда тасодифан танишиб қолган бир ёзувчи айтганди. Бу нимани англатишини мен анча кейин тушундим — ўша кезда эса, бу, ҳарқалай, бир тасалли эди. Мукаммал матн йўқ нарса, дердим давоми…


Харуки Мураками 1949 йил 12 январда Япониянинг Киото шаҳрида туғилган. Услубининг равонлиги, тасвирда аниқлик ва қисқаликка интилиши, “кам гапириб кўп фикр айта олиш” маҳорати уни машҳур қилган жиҳатлардан. Ҳозирги замон постмодерн адабиётига хос хусусиятлар Мураками романларида бўртиб кўзга ташланади.