Вячеслав Шишков. Саркаш дарё: Роман. 2 жилдлик. 1-жилд

Вячеслав Шишков. Саркаш дарё: Роман. 2 жилдлик. 1-жилд / М. Мирзоидов тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981.

Таниқли рус ёзувчиси Вячеслав Шишковнинг «Саркаш дарё» романидаги воқеалар Октябрь инқилобига қадар Сибирда содир бўлади.
Романнинг бош қаҳрамони Прохор Громов бўлиб, бутун воқеа-ҳодисалар асосан, унинг атрофида рўй беради. Аввалига соддадил, самимий йигит Прохор оиладаги муҳит, ижтимоий вазият таъсирида одамгарчиликдан чиқиб, олтинга ҳирс қўяди, худбин, такаббур бўлиб кетади.
Ушбу асар юксак бадиияти, образларининг тўлақонлиги билан китобхонни ўзига мафтун этиши турган гап.