Виктор Некрасов. Қирол Нью-Йоркда (ҳикоя)
Маърузанинг хулосасини ўқиб бўлиб, Алексей Николаевич Виши деган илиб қолган бемаза сувдан бир-икки ҳўплади (нутқининг охирига келиб томоғи бутунлай қуриб қолган эди) ва ўз чиқишини бундай ҳолларда айтилиши лозим бўлган сўзлар билан тугатди: “Халқларнинг ишончи комил бўлмоғи керакки, Бирлашган Миллатлар давоми…


Рус ёзувчиси Виктор Некрасов 1911 йили Киевда туғилган. Виктор Некрасов адабиётга урушдан кейин кириб келган. Унинг биринчи китоби — “Сталинград хандақларида” қиссаси билан жуда машҳур бўлган. Қиссани оддий китобхон зўр қизиқиш билан, коммунистик мафкура муҳиблари эса ғашлик билан қарши олдилар, муаллифни совет тузумининг душмани сифатида баҳоладилар. Адиб бундан кейинги асарларида ҳам, нима тўғрисида ёзмасин, ҳаёт ҳақиқатини марказга кўйиб қалам тебратди. Бу шўро мафкураси шароитида жуда қийин иш эди. Тегишли ташкилотлар Некрасовнинг асарларини босмасликка, ҳатто номини ҳам тилга олмасликка буйруқ бердилар. Ёзувчи муҳожирликка кетишга мажбур бўлди. У кўп йилларини Парижда ўтказди, ўша ерда бир қатор эсселар, хотиралар яратди.