Валентин Распутин. Омон бўлсанг унутма (қиссалар)
Валентин Распутин. Омон бўлсанг, унутма; Сўнгги муҳлат: Повестлар (Редкол.: С. Азимов ва бошқ.: С. Раҳим тарж.). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.) Валентин Распутин ҳозирги замон рус прозасининг пешқадам вакилларидан биридир. Адибнинг барча давоми…


Валентин Григорьевич Распутин (1937.15.3, Иркутск вилояти Усть-Уда қишлоғи — 2015.14.03, Москва) — рус ёзувчиси. Иркутск университетининг тарих-филология факултетини тугатган (1959). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Лешкадан сўрашни унитибман» (1961). «Нариги дунёнинг одами» (1965), «Айиқ териси сотилади», «Осмонга яқин ўлка», «Янги шаҳарлардаги гулханлар» (1966), «Василий ва Василиса» (1967) сингари ҳикоя ва очерклар тўпламлари муаллифи. «Мария учун пуллар» (1967), «Сўнгги муддат» (1970), айниқса, «Яша ва ёдда тут» (1974) қиссалари рус адабиётида ўзига хос ўрин тутган. У ижодининг дастлабки даврида тайгада яшовчи кишиларга хос романтикани тасвирлашга, улар иродасини ва табиат билан уйғунлигини кўрсатишга кўпроқ мойил бўлган бўлса, кейинчалик кучли кишилар характерини яратиш, уларнинг мураккаб руҳий оламини, улар билан жамият ўртасидаги зиддиятларни очиш, уларнинг жамият ва табиат билан курашдаги матонатини кўрсатишга интилган. Распутиннинг «Матёра билан видолашув» (1976) ва «Ёнғин» (1985) асарлари янги рус насри тараққиётида муҳим воқеа бўлди. Распутиннинг сўнгги асарлари ўзбек тилига таржима этилган.