Караманнинг* қўйини,
Сўнгра чиқар ўйини
Турк мақоли
Кичик пойтахтнинг қоришиқ кўчалари бугун гавжум эди. Худди баҳордаги ҳайит байрамидаги каби… Ёши улуғ хотинлар, кенг оқ енгли, кумуш жиякли бозор кийимларини кийишган, оқ потур* шимли бақувват эркакларнинг тўла кўзаларда тақдим этган шаробларини ичиб жўшар эдилар. Ёш, қари, хотин ва болалардан иборат бўлган оҳири кўринмаган бир “Урра” занжири бақириб, чайқалиб оломоннинг ичидан ўтар, гирдоб тўлқини ҳолида айлана-айлана сарой олдида бирикар эди. Черковларнинг қўнғироқлари ғувулларди. Сарой дарвозасининг олдида жасур Боярин отлиқлари саф-саф бўлиб кутишарди. Эрталабдан бери ичган шаробларининг таъсири билан анчагина боши айланган машҳур қўмондон дубулғасининг қалқонини бироз орқага сурди. Отининг оғир узангилари устида гавдасини бироз кўтарди. Олдинга қаради. Ёнидаги биринчи зобитига:
– Ҳалиям кўринишмади, – деди.
– Кеч қолишди.
– Ҳа..
– Ажабо, нима учун?
– Аҳмоқ турклар, нима бўларди. Ташриф деган нарсадан, маросимдан нима ҳам тушинишарди?
– Яна “Византияга лойиқмиз”, дейишади.
– Қаерда у нозиклик?
– Қаерда?..
– …
Олдиларида бирданига кенгайган кенг “Урра” ҳалқаси иккаласини ҳам жим қилди, отларининг жиловларини тортиб бироз орқага тисарилдилар. Қўмондон истиқлолини қозонган халқнинг бу телбанамо, сарҳўш севинчига боқар, кайф оларди. Ярим беҳуш қизлар нашъали йигитларнинг қучоқларида, гайдаларнинг* оҳангига шерик бўлар, “Яшасин Шаҳзода! Яшасин Шаҳзода!” нақоратларини ҳайқиришар, янги ҳукмдорларининг шарафига қадаҳларни синдиришиб ўйнарлар, сакрашарди. Сўнг Эфлак* тожини кийган Попни Терговичда* енгган Меҳмед Бей бир йилдан бери ўзини санжак беги* эълон қилган эди. Аммо Эфлакликлар бу ҳокимга бўйсинмасдан Зипс* Конти* Заполядан* ёрдам сўраган эдилар. Бу таҳликали иттифоқдан ҳурккан Меҳмед Бей дарров уларнинг хақларини, имтиёзларини, истиқлолларини берган эди. Мовий, булутсиз уфқда юксалган қуёшнинг ойдинлиги қаҳрамон Боярин отлиқларининг узун найзаларини ялтиратарди. Қўмондон зирҳли кўкрагини кўтарган тотли бир ҳаяжон билан бир халқига, бир навкарига боқар, этигидаги темир тақа билан отини туртиб кўкка сапчитарди. Биринчи зобит унинг каби гавдали, келишган эмасди. Қора-қура, хунук бири эди. Узун сочларига қиров тушган, кўса юзи ҳам заиф, ҳам буришиқ эди. Нашъали қўмондон ҳора* ўйнаганлар ўтгандан кейин яна отини олдинга сурди.
– Қонсиз бир зафар қозондик, деди. Қора отининг ёлини силаётган зобит:
– Қонсиз зафар бўлмас!, – деб бошини чайқади.
– Нимага бўлмасин?
– Чунки мен туркларга ишонмайман…
– Шубҳаланишга ҳеч ўрин йўқ! Биз ҳали расмий инқилобга ҳаракат қилмасимиздан улар бизга ҳабар жўнатдилар. “Боринглар, ўзингизга бир бош тайинлагнлар” дедилар. Биз зотан шаҳзодамизни таҳтга чиқаргандик. Мана энди бизга ҳуш келадиган, кўнглимизни кўтарадиган ҳаракатлар қилишяпти.
– Нишон ёрлиғи, байроқ, довул, чўқмор йўллаш кўнгилга ҳуш келадиган ҳаракатми?
– Бўлмаса нима?
– “Тобеъ бўл”, деган аломатлар булар…
Жўшқин қўмондон кўринмаган бир юзга мушт урадигандай қўлини юқори кўтарди. Ғазабли бир шиддат билан:
– Асло! – деб бақирди. Биз ортиқ мустақилмиз! Нишон ёрлиғи истиқлолимизни тасдиқлайди. Байроқ, довул, шўқмор ҳам подшоҳнинг шаҳзодамизга ҳадялари…
– …
Зобит жавоб бермади. Қўмондон қадар ичмагани учун туркларнинг ҳақиқатларини ҳалиям хотирлай оларди. Қўлини сонига тиради. Отининг қора ёлини силай бошлади. Халқнинг шовқини тошиб, бир бўрон каби саройнинг пештоқларига урилар, соқчи навкарларнинг баланд бўйли отларини ҳуркитиб, тепиндирар эди. Ўйнаганларнинг ичидан ўзига зўрға йўл очиб чиққан бир отлиқ қўмондонга салом берди:
– Элчи ёнидагилар билан бирга манзилидан чиқди…- деди.
– Жуда яхши… Ёнида неча киши бор?
– Уч юз отлиқ!
Қўмондонниг чап тарафидан навкарнинг гапларини эшитган зобит:
– Уч юз отлиқми?, – деб бирданига ранги ўчди.
– Ҳа…
Бугунги ташрифдан масъул бўлган қўмондон кулди:
– Ҳа сизни турклар-ей… Чорасиз қолишганда қанчалик камайишади. Қани эски ғурурлари? Энди дунё ўзгарди. Румелида* қувватлари йўқ. Мана энди шаҳзодамизга буюк бир император муомаласи кўрсатишяпти!
Биринчи зобит яна ҳам ранги оқариб сўради:
– Қаердан англадингиз?
– Элчиларнинг даражаси, баробарида келган кишиларнинг сони билан ўлчилади. Мана қара энди, подшоҳнинг ҳадяларини, имтиёз ёрлиғини учюз отлиқ билан бир элчи олиб келяпти!
– Элчи буларни ёлғиз олиб келса эди яна яхши бўларди.
– Нимага?
– Яни айтдим қўйдимда…
– Агар шундай қилсаларди биз уларни қабул қилмасдик.
– Нима учун?
– Чунки шараф-шонимизга лойиқ бўлмасди. Бир буйруқ, бир лутф-карам, бир эҳсон каби…Ҳолбуки мулозимлар билан бирга учюз отлиғи бўлган элчи нима дегани биласанми?
– Нима дегани?
– Подшоҳ бизнинг шаҳзодамизга: ”Мен билан айни даражадасан” демоқчи.
– Кошки бир ҳил бўлмасайдида, бу учюз отлиқ Эфлакка кирмаса эди!
– Сен ақилдан озибсан Димко….
Биринчи зобит аcчиқ аcчиқ кулимсиради. Туксиз юзини буриштирди. Хаёлчан, сўник кўзларини отининг ёлидан ўгириб қўмондонига қаради:
– Мен ақилдан оздим демакки?, – деди.
– Азим Эфлакнинг ичида учюз отлиқдан шупҳаланябсан. Булар элчининг мулозимлари. Нақшли найзаларига, безакли кийимларига, жиякли кимҳоб тўнларига, кумуш эгарларига алданма… Ялтироғлиги билан кўзга ташланади аммо, қўллариндан бир иш келмайди.
– Булар турк эмасми?
– Турк бўлса нима қилибди.?
– Қиличлари қанча безакли бўлса ҳам яна кескиндир!
– Сен қўрқоқсан! Бир тутам отлиқ, учюз киши, буюк бир давлатнинг ичида нима қила олардики?
– …
Қўмондон саройнинг олдидаги отлиқларга, уларнинг атрофида зич низомда турган яланғоч қиличли пиёдаларига бир назар ташлади. Сўнгра отини ўйнатиб зобит тарафга бурилди:
– Фақатгина шу майдонда тўрт мингдан ортиқ аскаримиз бор!, – деди. Турклар ташрифда бир қўполлик қилишса ҳаммасини “пуф” деб учириб юборамиз.
Гайдалар тинди. Майдоннинг шовқини бирданига тўхтади. Ҳора занжирлари тарқалди. Ўртадан кенг бир йўл очилди. Подишоҳнинг йўллаган элчи Турк, оқ бир отнинг устида, бошида юксак салласи чайқалиб келар, узун тўнининг этаклари эса икки ёнида силкинарди. Орқасидан отларини тез-тез чоптираётган жияк кийимли, нақшинкор қиличли мулозимлар бу ерлик халққа кулимсираб қарардилар. Саройга эллик-олтмиш қадам қолганда соқчиларнинг машҳур қўмондони отини кўкка сапчитиб олдинга интилди. Элчининг олдигача келди. Салом берди. Шу ҳолатда тўхтаб турди. Ёнига келган таржимонига:
– Бу ерда отдан тушасизлар. Шаҳзодамизнинг саройига пиёда борасизлар, – дегизди.
Камтарин Турк:
– Ҳўп…- деди.
Отидан тушди. У кенг елкали, ўрта бўйли, мўйлови пастга эгилган, қорачадан келган одам эди. Порлоқ ипак тўнининг остидан кўринган қўйиқ яшил рангдаги зарбоп кийимларининг, қимматбаҳо тошлар билан безалган қиличининг ҳашамати, қўполгина вужудига унчалик уйғун эмас эди. Ҳатти-ҳаракатлари нозик, кибор кишини эмас, сокин аскарни эслатарди. Гавжум майдон уч юз турк билан оғзига қадар тўлгандай эди. Келганларни қаршилашдан масъул қўмондон гердайиб, таржимонининг ёрдами билан яна бир таклиф келтирди:
– Мулозимларинг бу ерда қолади. Шаҳзодамизнинг ҳузурига ёлғиз кирасан.
Турк таржимондан сўради:
– Подшоҳимиздан олиб келган ҳадяларимни қандай қилиб ёлғиз ташийман?
Таржимон қўмондонга тушунтирди. Олган жавобини Туркча такрорлади:
– Ёнингга уч киши оласан. Улар ҳам яёв ҳолда орқангдан подшоҳимизнинг ҳузурларига ҳадяларни олиб келишсин.
– Ҳўп…
– Қани бўлмаса.
Қўмондон отини кўкка сапчитиб “Урра, урра!” дея ўзини олқишлаган халққа бўйнини эгиб кўпирарди. Бу қандай зафар эди! Мана бу ерда улуғ турк элчиси орқасидан яёв келарди. Саройнинг эшигига келганда отдан сакради. Таржимон воситасийла қандай қилиб орқасидан ҳузурга киришларини, қандай салом беришларини, қандай қилиб ҳурмат билан туришлари кераклигини элчига ва тери қопламали бир довул, қизил қопга солинган бир байроқ, оғир бир чўқморни тошиган уч аскарга англатди. Қиличини суғирди. Тош зиналардан бир ҳамлада юқори чиқди. Катта даҳлиздан ўтди. Янги шаҳзоданинг мулозимлари турк элчисини кўриш учун эшикларга тўпланардилар. Элчи буюк салласини тебратиб-тебратиб қадам ташларди. Қадамлари ҳам сийрак, ҳам оғир эди. Атрофида унга қараганларга кулимсирар, салом берарди. Йирик, қора кўзлари жуда хурсанд, жуда порлоқ боқарди. Ўнг қошини юқори чимириб олган, қўли билан салласини тузатарди. Қўмондон тож залига келганда тўҳтади, орқага қайтди. Туркларнинг кийимларида ташрифга зид бир нарса борми, деб диққат билан ҳаммасига бир-бир қараб чиқди. Сўнгра қўли билан элчининг пешонасига эгилган салласини бироз орқага итариб тузатди. Шаҳзоданинг ҳузурида қандай эгилажакларини имо-ишорат билан англатди. Сўнгра икки тарафида қинсиз қилич ушлаб турган навбатчиларнинг ёнидаги баланд эшикнинг пардасини очди. Эшикдан биринчи бўлиб кирди. Тахтда ўтирган шаҳзодага тўғри юрди. Ергача эгилиб салом берди. Кейин орқасига тисарилиб ташқарига чиқди. Элчи билан уч турк ўртада қолдилар. Юксак тахтнинг атрофига бутун Боярин райислари, машҳур қаҳрамонлар, Войводалар тизилган эдилар. Ҳаммаси типпа-тик турарди. Очиқ панжаралардан кирган намли нур бу оғир сарой сукунатига қоришар, гавжум залга кимсасиз ибодат ери кўриниши берарди. Элчи қўйнидан чиқарган мактубни ўпиб бошига қўйди. Сўнгра ерга тикилганча тўғрига қараб юрди. Мактубни тахтида тошлар билан безалган ҳайкалдай қимирламай ўтирган шаҳзодага узатди. Шаҳзоданинг ўнг қўлида олтин бир асо бор эди. Чап қўли билан олган мактубига ғоят аҳамиятсиз бир нарсадай менсимай қаради. Сўнгра чап тарафида турган, салласига мовий пат қадалган ёш ёрдамчисига берди. Элчи яна кўзларини ерга тикканича орқагасига қараб юрди ва ўртадаги аскарининг елкасидан чўқморни олди. Бу ғоят оғир, олтин безакли, сариқ сопли бир жиҳоз эди. Элчи такрор ерга қараб юрар, кулимсирарди. Бутун кўзлар унинг ҳаракатини таъқиб қиларди. Элчи тахтнинг ёнига келди. Тўсатдан….кўз билан илғаб бўлмас тезликда юқорига кўтарган бу қўрқинч чўқмор билан шаҳзоданинг олмосли тожига бир туширди…
…Залдаги ҳеч ким қимирлай олмади. Ҳаммаси турган ерида тошдай қотиб қолди. Ҳамон тўнининг остидан буюк бир қилич суғурган элчи румий тилида:
– Мана кўрдингиз а….Истиқлол савдосига тушган осий жазосини еди! – деб ҳайқирди. Элчининг кўзлари оловдай ёнар, гўё бўйи бирданига девдай узайган, салласининг учи кескинлашган, пастга осилган мўйловлари тиккайгандай эди. Боярин райислари, зирҳли аскарлар, қаҳрамон войводалар жонсиз каби қимирлашолмас, тахтида боши эзилган ҳукмдорларига қараб титрардилар. Элчи залнинг ўтрасидаги аскарларига қараб:
– Ҳасан, сен эшикка бориб довул чал! Мустафа! Сен ҳам румийча наъра от. Майдондаги аскарлар ҳамон қуролларини ерга ташлаб таслим бўлсинлар, деб буйруқ берди.
Сўнгра байроқ тутган аскарга:
– Қани тезда югир, майдонга байроқни тик!, амрини берди.
– Амрингиз бош устига…
– Амрингиз бош устига… – деб уччаласи ҳам югириб ташқарига чиқишди.
Сарой халқи қоронғу деворларга ёпиштирилган порлоқ, муҳташам зарли расмлардай овоз чиқармасдан, сокин, жонсиздай турардилар. Ҳалиям ичларидан ҳеч кимса қимирламаганди.
Мум ранги чеҳраларнинг ҳайрон боқишлари қаршисида тўнининг узун этакларини елкасига отди. Қиличини қинига суқди. Эгилиб эзган бошининг устида турган қонли чўқморни олди. Ерга қўйди. Сўнгра тахтдаги ўликни ерга тушириб унинг ерига ўтирди. Ғоят аниқ Румий тилида:
– Қани подшоҳ номига менга итоат қилингларчи!, – деди.
Сабаби билинмаган бир қўрқувнинг ажабланарли ҳаяжони билан тиллари тутилган бўри мўйнали бой Бояр райислари, улкан қиличли жасур жанговарлар, пўлат зирҳли войводалар , икки дақиқа олдинги ҳукмдорларининг ҳали совумаган жасадини эзиб, бир зарба билан Эфлакни забт этган бу қўрқинч туркнинг қўлини ўпар, юзига қарай олмасдилар.
Сарой ташқарисидаги соқчилар ҳам, ичкаридагилардай донг қотиб қолган, қўрқувдан қимирлай олмасдилар. Қуролларини ерга ташлаб, таслим бўлдилар. Фақат икки кишининг, яъни довул чолган аскарга “Ташрифни бузяпсан” деб қилич кўтарган сарҳўш қўмондон билан, зудлик билан қочмоқчи бўлган зобитнинг калласи учирилди. Фақат бу қадар….
Турк тилидан Замира Ҳамидова таржимаси
____________
* Караман – Туркиядаги вилоятлардан бири.
* Потур – Оёқ қисми тор шим.
* Гайда – Скандинавияга хос чолғу асбоби.
* Эфлак – Руминиянинг тарихий жойларидан бири.
* Тергович – Венгриядаги шаҳарча.
* Санжак беги – Усмонли сулоласининг сўнг пайтларида давлат тарафидан тайинланган, байроқлардан масъул бўлган шахс.
* Зипс – Венгриядаги шаҳар.
* Конти – Ғарбда асилзода эркаклар учун қўлланилган исим.
* Заполя – Венгриянинг бош қўмондонларидан бири.
* Ҳора – Бир қанча кишининг қўлма-қўл ушлашиб мусиқага ҳамоҳанг шаклда ўйнайдиган Ғарбга махсус рақс тури.
* Румели – Византия Давлатинин ерлари, маъносида айтилган сўз.
* Войвода – Усмонлиларнинг Эфлак ва Богдан бекларига берган исмлари.