Тўлепберген Қаипбергенов. Кўз қорачиғи (роман)

Тўлепберген Қаипбергенов. Кўз қорачиғи. Роман. (Қорақалпоқ тилидан Ҳ. Ниёзов таржимаси). — Тошкент, «Ёш гвардия», 1984.

Таниқли қорақалпоқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергеновнинг «Кўз қорачиғи» романи шу бугунги куннинг воқеаларидан ҳикоя қилади ва қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалаларни ўртага ташлайди.
Ёзувчи ҳаётни синчковлик билан кузатиши натижасида ундаги муҳим муаммоларни кўради ва асар воқеалари давомида уларни китобхон билан биргаликда муҳокама қилгандек бўлади. Роман қаҳрамонларини Орол денгизи тақдири ташвишга солади, улар қинғир йўллар билан план бажариб, шуҳрат кетидан қувишдек қусурларни тугатиш йўлларини ахтаришади.