Тецуо Миура. Ўн беш ёшлигим (ҳикоя)
Бир вақтлар мен ўлим олдидан видолашув мактубини ёзган эдим. Аслида, жонимга қасд қилиш нияти йўқ эди. Фақат мени ўлдиришлари мумкин, деган фикр тинчлик бермасди. Умуман олганда, сал-пал муболаға қиляпман. Мен уни ўзим билиб-билмай, руҳий тушкунлик пайтида ҳеч кутилмаганда нариги дунёга давоми…


Япониялик адиб Тецуо Миура Хатинохе шаҳрида туғилган. Тецуо 1949 йили Токиодаги Васеда университетига киради, бироқ оилавий шароит туфайли она шаҳрига қайтиб, ўрта мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 1953 йили ўқишини тиклаб, 1957 йили университетнинг француз адабиёти бўлимини тамомлайди. Унинг дастлабки ҳикояси 1955 йили журналда эълон қилинади. Кейинчалик қатор ҳикоялар тўпламлари нашрдан чиқади ва адиб бу китоблари учун Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата номидаги мукофотлар билан тақдирланади.