Роберт Шекли. “Бетизгин истеъдодлар” уюшмаси (ҳикоя)
Фикрий қуввати билан гиламни ёндириб тешишга ёки Ердан узилиб, Ой сари парвоз қилиш учун шай турган ракетани портлатиб юборишга қодир одамни биласизми? Агар билсангиз, “Бетизгин истеъдодлар” уюшмасининг раҳбари Сэм Уэверлига мурожаат қилинг, чунки у мана шундай ғаройиб одамларни ишга жойлаштириш давоми…


Роберт Шекли (Robert Sheckley) Нью-Йоркда туғилган. Нью-Йорк университетини битирган. 1951 йилдан профессионал ёзувчилик фаолиятини бошлаган. Биринчи асари 1952 йили «Сўнгги текширув» номи билан чоп этилган. 70-йиллар охирида «Омни» журналининг наср бўлими муҳаррири бўлиб ишлаган. Унинг асарлари асосан ҳажвий ва фантастик ҳикоялардан иборат. «Инсон қўли билан ушланмаган» (1952), «Фикр ҳиди» (1953), «Мутахассис» (1953), «Форма» (1953) «Қайиқлар қўзғолони» (1955), «Менинг ўхшашим — робот» (1973), «Робот Рекс», «Қуш-қоровул» (1953) «Вақт ўғриси» (1952), «Жанг» (1954) «Шайтон» (1953), «Бухгалтер» (1953), «Идеал аёл» (1954), «Ер зиёрати» (1956), «Севги тили» (1957) каби асарлари машҳур.