Машҳур ҳинд ёзувчиси Рангея Рагхавнинг ушбу романида паст табақадаги эзилган ва хўрланган кишиларнинг ўз инсоний қадр-қиммати учун олиб борган кураши тасвирланади. Шу билан бирга эрксевар ҳинд халқининг миллий мустақиллик йўлидаги курашлари ёрқин бўёқларда чизилган.
Асарда Сукхрам, Пьяри, Кажри ҳамда севишганлар Чанда билан Нарешларнинг аянчли қисматлари кенг планда ёритиб берилган.