Мори Огай. Раққоса (қисса)
Кўмир ортилган. Иккинчи тоифали кают-компания бўм-бўш, электр чироғи беҳуда чарақлаб ёниб турибди. Одатда кечқурунлари бу ерда қартабозлар йиғилишарди, бугун эса ҳаммаси меҳмонхонада, қирғоқда тунашади, кемада ёлғиз ўзим қолдим. Эзгу ниятим ушалгандан буён беш йил ўтди: мен Европага хизмат сафарига юборилган давоми…


Мори Огай (森 鷗外) Япониянинг Симанэ вилоятига қарашли Цувана шаҳарчасида, шифокорлар оиласида таваллуд топди. Болалигида Конфуций мактаби мумтоз адабиётини ва голланд тилини ўрганди. 1881 йили тиббиёт билим юртини битирди ва 1884 йили Германияга юборилди. У ерда тиббий маълумотини оширди ҳамда Лессинг, Шиллер, Гёте, Гофман, Руссо ва Тургенев асарларини қизиқиб ўқиди.