Мигьени. Чумчуқнинг ҳалокати (ҳикоя)
Охири чумчуқ ҳам дилгирлик касалига мубтало бўлди. Бу ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Аммо-лекин унинг ўзига маълум эди. Ўша чумчуқ назардан қолган юртда дунёга келди. Баҳор фасли бу заминда ям-яшил гиёҳлар, ўт-ўлан ўрнига итқўноқ, чақиртиканак, дарахтлар ўрнига даққиюнус давридаги ваҳший ҳайвонларнинг давоми…


Асл исми Милош Дьердь Никола (Millosh Gjergj Nikolla) бўлган албан шоири ва ёзувчиси Мидьени тахаллуси билан танилган. Турли йилларда ёзилган “Инқироз ҳақида маъруза”, “Кўмирдан олинг, жаноб”, “Шаҳар тароналари”, “Ибодатхонада”, “Кичкинтой Юлий” каби ҳажвий ҳикоялар, “Эркин ашъорлар”, “Уйғониш қўшиқлари”, “Сўнгги қўшиқлар” шеърий тўпламлари муаллифи.