Мигель де Каррьон. Маъсума (ҳикоя)
Ҳар сафар ўша, бир замонлар ҳаётимнинг энг гўзал лавҳасини ташкил этган севги-муҳаббат ҳақида ўйласам, юрагимни ажиб бир ҳис-туйғу чулғаб олади ва ўша ондаёқ жону жаҳоним гўё ёришгандек, дилимга аллақандай юксакликда нурга йўғрилган бахт нашидаси уфургандек бўлади. Нимаям қила олардим? Юрак давоми…


Мигель де Каррьон (Miguel de Carrión) Куба адабиётининг етакчи намояндаларидан бири. Прозаик, адабий ижодини “Сўнгги ният” (1903) ҳикоялар тўпламини нашр этиш билан бошлаган. Касби шифокор. Учта романи чоп этилган, булар орасида “Ҳалол одамлар” (1918), “Нопоклар” (1919) асарлари машҳур. Европа қитъасида юзага келган натурализм оқими ёзувчига катта таъсир қилган. Каррьон 1910 йили Куба адабиёти ва санъати Миллий академиясини ташкил этишда фаол иштирок этган.