Жаҳон мумтоз адабиётининг дарғаларидан бири, буюк француз адиби Жюль Верн (1828 – 1905) тенги йўқ саргузаштнавис, ўз замонасидан илгарилаб кетган бетимсол фантаст эди. Мана, қарийб бир ярим асрдирки, Верн асарларининг оддий ва халқчил, айни пайтда ўзида мардлик, ирода ва садоқат каби юксак фазилатларни мужассам этган қаҳрамонлари жаҳон китобсеварларини ҳаяжонга солиб келмоқда. Энди ўзбек китобхонлари ҳам таниқли адиб буюк меросининг бир қисми бўлган «Музлар исканжасида» ва «Робинзонлар мактаби» асарлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.
Жиддий саргузашт асар саналувчи «Музлар исканжасида» қиссаси ёзувчи ижодининг илк даврида – 1855 йилда ёзилган бўлса, комедик чизгиларга бой «Роибнзонлар мактаби» саргузашт романи 1882 йилда дунё юзини кўрди.
Турли тақдирлар, қаҳрамонлар ва фавқулодда қизиқарли бурилишларга бой мазкур икки асар ўзбек саргузашт ишқибозлари учун том маънода муносиб совға бўлади деган умиддамиз.
МУНДАРИЖА
МУЗЛАР ИСКАНЖАСИДА
Биринчи боб. Мотам байроғи
Иккинчи боб. Жан Корнбютнинг режаси
Учинчи боб. Умид учқуни
Тўртинчи боб. Музлар исканжасида
Бешинчи боб. Ливерпуль ороли
Олтинчи боб. Зилзила
Еттинчи боб. Қишнинг қайғуси
Саккизинчи боб. Маслаҳат
Тўққизинчи боб. Қордан қурилган кулба
Ўнинчи боб. Тириклар сағанаси
Ўн биринчи боб. Тутун ва фарёд
Ўн иккинчи боб. Кемага қайтиш
Ўн учинчи боб. Чаённинг қилмиши
Ўн тўртинчи боб. Ҳалокат ёқасида
Ўн бешинчи боб. Оқ айиқлар тажовузи
Ўн олтинчи боб. Хотима
РОБИНЗОНЛАР МАКТАБИ
Биринчи боб. Агар китобхон хоҳласа, Тинч океанидан орол сотиб олмоқ ҳам мумкинлиги хусусида
Иккинчи боб. Сан-францисколик Уильям Кольдерупнинг стоктонлик Таскинар билан рақобатлашгани хусусида
Учинчи боб. Фина Холланей билан Годфри Морган фортепьяно оҳанглари жўровозлигида суҳбатлашганлари хусусида
Тўртинчи боб. Минбаъд Тартелетт аталувчи Т.Артелеттнинг номайи аъмоли билан китобхоннинг батафсил таништирилмоғи хусусида
Бешинчи боб. Саёҳат тараддуди бошлангани ва сайёҳларнинг муваффақиятли жўнаб
кетишгани хусусида
Олтинчи боб. Китобхоннинг янги персонаж билан танишмоғига зарурат туғилгани хусусида.
Еттинчи боб. Уильям Кольдеруп кемасини бежиз суғурта қилдирмаганига китобхон ўзи
амин бўлмоғи хусусида
Саккизинчи боб. Годфрининг сайёҳлик васвасаси борасида армонли ўйлар сургани хусусида
Тўққизинчи боб. Робинзон касбида ишкал жиҳатлар ҳам мавжудлиги ўз исботини топгани хусусида
Ўнинчи боб. Кема ҳалокатига йўлиққан ҳар қандай жафокаш не қилса, Годфрининг ҳам худди
ўшандай йўл тутгани хусусида
Ўн биринчи боб. Қаҳрамонларимиз бошпана топмоқ қайғусини чекканлари ва алалоқибат ушбу муаммони рисоладагидай ҳал этганлари хусусида
Ўн иккинчи боб. Яшин тушиши айни муддао бўлгани хусусида
Ўн учинчи боб. Годфрининг кўзига яна енгил тутун кўрингани, аммо бу гал у оролнинг бошқа
тарафида экани хусусида.196
Ўн тўртинчи боб. Годфрининг денгиз соҳилидан совға топиб олгани ва уни бажонидил қабул
этгани хусусида
Ўн бешинчи боб. Ҳақиқий ёхуд хаёлий Робинзон ҳаётида лоақал бир марта учрамоғи кутиладиган ҳодисанинг содир бўлгани хусусида
Ўн олтинчи боб. Қўққисдан бўлиб ўтган фавқулодда ҳодисанинг баёни хусусида
Ўн еттинчи боб. Рақс муаллими Тартелеттнинг милтиғи чинакам мўъжизаларга қодир
эканлиги хусусида
Ўн саккизинчи боб. Полинезиялик ҳабашнинг ахлоқий ва жисмоний тарбияланиши хусусида
Ўн тўққизинчи боб. Шундоқ ҳам ўта чигал вазиятнинг баттар, ҳатто беш баттар чигаллашгани хусусида
Йигирманчи боб. Тартелеттнинг оролдан кетмоқ қутқусида ўламан саттор деб, муттасил оёқ тираганлиги хусусида
Йигирма биринчи боб. Карефинотунинг ақл бовар қилмас луқма ташлагани хусусида
Йигирма иккинчи боб. Ҳалигача пинҳон бўлмиш барча сирларнинг бирйўла ошкор бўлгани хусусида
ТАРЖИМОНДАН