Жавоҳарлаъл Неру. Бобур ва Акбар («Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан)
Ҳиндистоннинг биринчи Бош министри, Халқлар ўртасида Тинчликни сақлаш Халқаро Ленин мукофотининг лауреати Жавохарлаъл Неру таваллудига юз йил тўлди. Шу муносабат билан унинг «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» асаридан парча эълон қилаётирмиз. Бу китоб ҳибсга олинганимдан кейин, Ер куррасининг катта қисми уруш гирдобига давоми…


Жавоҳарлал Неру (जवाहरलाल नेहरू, 1889.14.11, Оллоҳобод — 1964.27.5, Деҳли) — Ҳиндистон давлат, сиёсий ва жамоат арбоби. Миллий озодлик курашида М. Гандининг сафдоши, Ҳиндистон Миллий Конгресси (ҲМК) раҳбарларидан бири. Мустамлака даврида (1947 й.гача) таъқиб қилинган. 10 йилдан ортиқ умри қамоқда ўтган. Тарихда «Янги Ҳиндистон бунёдкори» номи билан машҳур. Жавоҳарлал Неру 1947 йил 15 августда Деҳлидаги машҳур Нал Қалъада Ҳиндистон миллий мустақилликни қўлга киритганлигини эълон қилган. Ҳиндистон Республикаси бош вазири ва ташки ишлар вазири (1947 йилдан). Жавоҳарлал Неру раҳбарлигида Ҳиндистон халқ хўжалиги, фан ва маданиятнинг ривожида катта муваффақиятларга эришган. Неру Ҳиндистоннинг ташқи сиёсати асосларини яратди, халқаро чигал масалаларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатди. Унинг мустамлакачилик, ирқчилликка қарши изчил кураши, ёппасига қуролланишга чек қўйиш, халқлар ўртасида тенглик, дўстлик, ҳамкорлик сиёсати халқаро майдонда Ҳиндистон нуфузини оширди. Нерк қўшилмаслик сиёсатини яратди. 1947 йилда ҳарбий блокларга қўшилмаган мамлакат биргина Ҳиндистон ҳисобланган бўлса, ҳозир қўшилмаслик ҳаракатида 120 дан ортиқ Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатлари иштирок этмоқда.Жавоҳарлал Неру 1955 ва 1961 йилда қизи Индира Ганди билан Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўзбек халқининг турмуши, ҳаёти, тарихи билан яқиндан танишган. Жавоҳарлал Неру «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» асарида юртдошимиз Бобур ва унинг набираси Акбар ҳақида бундай дейди: «Бобур дилбар шахс, Уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор одам бўлган, у санъатни, адабиётни севарди, ҳаётдан ҳузур қилишни яхши кўрарди. Унинг набираси Акбар яна ҳам дилбарроқ бўлиб, кўп яхши фазилатларга эга бўлган».