Ниҳоят, бу хилват, овлоқ қишлоқда унинг қидирувлари якунланди. Чириб, тўкилай деб қолган хароб кулбада милтиллаб турган олов ёнида Ҳақиқат ўтирарди.
У умрида ҳеч қачон бундайин қари ва бадбашара аёлни кўрмаган эди.
— Сиз — Ҳақиқатмисиз?
Қартайган, бурушиқ алвасти тантанавор бош силкиди.
— Айтинг-чи, мен инсониятга сиз ҳақингизда билдиришим керакми? Уларга қандай хабарни етказай?
Кампир оловга тупурди-да, жавоб берди:
— Уларга мени ёш ва соҳибжамол деб айт!
Давронбек Тожиалиев таржимаси