Грант Матевосян. Нон ва сўз (қиссалар)
Грант Матевосян. Нон ва сўз (Қиссалар) / Русчадан А. Шомирзаев тарж. / — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти. 1985. Таниқли арман адиби Грант Матевосяннинг ушбу китобига «Саман отлар уюри», «Келин тушириш», «Уфқдаги яйловлар» каби қиссалари киритилган. Бу асарларда арман деҳқонларининг давоми…


Грант Матевосян (Հրանտ Իգնատի Մաթևոսյան) – ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби. Кўплаб қисса, ҳикоя ва киносценарийлар муаллифи. “Биз ва бизнинг тоғлар” (1962), “Август” (1967), “Алхо” (1967), “Оловранг уюр” (1974), “Чоллар” (1987), “Сен қандайсан, Арманистон?” (1989) асарлари севиб ўқилади. Бир неча миллий мукофот билан тақдирланган. Асарларида маиший муаммолар орқали чуқур руҳий эврилишларни ифодалаб бериш йўлидан боради.