Фазу Алиева. Тақдир. Булоқбоши (қиссалар)

Фазу Алиева. Тақдир. Булоқбоши: Повестлар / [Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ; Русчадан Ж. Умарова ва Ш. Юсупова тарж.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Машҳур авар адибаси Фазу Алиеванинг ушбу повестларида оддий аёлнинг тақдири, унинг муҳаббати, оила ва жамиятдаги ўрни тўғрисида ҳикоя қилинади. Бу асарларда адиба ўз қаҳрамонларига нисбатан улкан муҳаббат, қадрдон ўлка, унинг одамларини тасвирлашда чуқур самимият намойиш эта билган.