Фақир Бойқурт. Учоқ чиптаси (ҳикоя)
– Сенга айтяпман, кетма. Нима, туркчани тушунмайсанми?– Ойша жуфти ҳалолининг миясини қоқиб қўлига берарди.– Кетма! Можаро қасабанинг энг чеккасидаги полизда юз бераётган эди. Помидор, картошка, бақлажону гармдорилар, чойяпроқ, оддий карам, гулкарам ва бодринглар тўлинойнинг асал ёруғида товланиб йилт-йилт қилиб турарди. давоми…


Фақир Бойқурт – ҳозирги замон турк адабиётининг йирик намояндаларидан бири. Унинг ҳақиқий исми Тоҳир. Бир куни у бир жўнатма олади. Унда кимдир хато қилиб, Тоҳир ўрнига Фақир ёзиб юборган эди. Аввали у роса кулади, кейин ўйланиб қолади: ўзи чиндан ҳам фақир оиладан бўлса, ҳамқишлоқлари ҳам фақир,– нима учун бу номдан орланиши керак? Шу кундан эътиборан ўз асарларига Фақир Бойқурт деб имзо қўя бошлайди.