Эдогава Рампо. Курси одам (ҳикоя)
Ҳар тонг Ёсико эрини ишга жўнатиб, нуфузли “N” журналининг ёзги сонида чоп этилиши лозим бўлган романи устида ишлаш учун оврўпача жиҳозланган ижодхона (эри иккаласи учун битта бўлма)да ёлғиз қоларди. Ёсико нафақат латофатли, иқтидорли, қолаверса, шундай машҳур эдики, Ташқи ишлар вазирлигининг давоми…


Асл исми Таро Хирои бўлган Эдогава Рампо (江戸川 乱歩) япон адабиётида детектив жанрига асос солган ёзувчи саналади. Таро ёшлигида Эдгар Аллан Понинг асарларини ютоқиб ўқийди, шунинг учун ҳам кейинчалик америкалик ёзувчининг исми-шарифига оҳангдош равишда ўзига “Эдогава Рампо” тахаллусини танлайди. Лекин Ғарб детектив асарларидан фарқли равишда Эдогава Рампонинг ижодида миллийлик етакчилик қилади. “Эгизаклар”, “Иблис”, “Зулматдаги махлуқ”, “Курси одам”, “Алвасти” каби асарлари машҳур.