Бҳишам Саҳний. Даричалар (қисса ва ҳикоялар)
Бҳишам Саҳний. Даричалар: Повесть ва ҳикоялар / [Ҳиндий тилидан А. Иброҳимов тарж.]. — Тошкент, Радуга, 1983. Муаллиф «Даричалар» повестида ҳинд халқини неча замонлардан бери изтиробга солиб келаётган тоифа масаласига яна мурожаат қилади. Паст табақага мансублиги учун таҳқирлаш Ҳиндистонда қонунан ман давоми…


Бҳишам Саҳний 1915 йилда Равалпинди шаҳрида туғилган. Лаҳўр шаҳрида коллежни битириб, яна Равалпиндига қайтиб келиб, шу ерда кичик бир хизматчи бўлиб ишлай бошлаган. Ҳиндистоннинг иккига бўлиниши арафасида диний адоват туфайли содир бўлган қирғинларда минглаб оддий кишилар бегуноҳ ўлганлигининг шоҳиди бўлди. Б. Саҳний халқига ёрдам бериш учун қўлига қалам олди, «Мовий кўзлар» номли биринчи ҳикояси 1940 йилда Равалпиндида босилиб чиқди.