Таничли бошқирд ёзувчиси Ахиёр Ҳакимовнинг ушбу китобига адибнинг «Пойга», «Оқсоқ бўри» ва «Шуълалар» деган қиссалари киритилган. Ҳар уччала қиссада Совет халқлари фарзандларининг, шу жумладан бошқирд халқи фарзандларининг Улуғ Ватан урушида кўрсатган жонбозликлари, фашист босқинчиларга қарши олиб борган қаҳрамонона кураши акс эттирилган.